Geografiya darslarida toponimik ma’lumotlardan foydalanish metodikasi


Download 19.35 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi19.35 Kb.
#1577403
Bog'liq
Geografiya darslarida toponimik ma’lumotlardan foydalanish metodikasi


Geografiya darslarida toponimik ma’lumotlardan foydalanish metodikasi.

Жой номлари география фанининг энг асосий тушунчаларидан бири булганлиги сабабли хар иккаласини бир-бирларидан ажратиб урганиш мумкин эмас. Шу са­бабли мактаб география дарсларини утишда топонимик атамалардан унумли ва методик жиҳатдан туғри фойдаланиш дарснинг сифатли якунланишида мухим ахамият касб этади.


Ўқувчиларга география дарслари утилар экан жой номларининг мазмунини тушунтириб бериш орқали, уларнинг хотираларида дарс мазмунини узоқ давр сақлаб қолиш учун жуда қизиқарли ва оддий услубларни қуллаган буламиз. Чунки жой номларининг мазмунини билиш ҳарбир ўқувчида катта қизиқиш уйғотади. Ушбу қизиқиш эса дарсга бўлган эътиборни кучайтиради. Бунинг учун ўқувчи ишни энг содда узакли топонимик атамалар маз­мунини очиб беришдан бошламоғи лозимдир. Масалан: Ватанимиз пойтахти, Тошкент шаҳрининг мазмуни «Тош» ва «Кент» - шаҳар, яъни тошдан ясалган шаҳар мазмунини англатишини ва нима сабабдан шундай аталганлигини очиб бериш ўқитувчининг билим ва малакасига боғлик холда, дарснинг қизиқарли утиши учун юқори самара беради. Хар бир географик номнинг мазмуни билан ўқувчиларни таништириш имконияти дарс вақтининг тиғизлиги туфайли чегараланган. Бунинг учун дарс жараёнига ажратилган вақт ҳам, баъзан эса ўқитувчининг билими хам етарли булмаслиги мумкин. Шундай холатларда «Жой номларининг мазмуни» номли топонимик луғатга мурожаат қилиш, бу масала билан эса дарсдан ташқари утказиладиган географик тугараклар ёки мустақил шуғулланиш учун эркин мавзулар тарзида фойдаланиш имконияти мавжуд.
Топонимик атамаларни ўрганиш орқали халқ терминлари ва уларнинг мохиятини англаш енгил кечади. Нодир сузлар тарзига кириб қолган, унутилиш арафасидаги ёки баъзан унутилган (аланг-утлок, газа-ошув, довон, яр, ёр, жар ва хоказолар) халк терминларини кайта тикланиши нафақат қадриятларимизга булган эътиборимизни англатади, балки ўқувчиларнинг кувваи хофизаси, дунёқарашини кенгайтиради. Саррафон пул майдаловчи, Хоркаш — утинчи, Заргарон — заргар, Камонгарон — камон ясовчилар каби атамаларнинг мазмунини ўрганиш эса, кадимда авлодларимиз шуғулланган касб-корлари билан ёш авлодни таништиришга хизмат килади. Зеро, бундай хунармандчилик турлари замонамизда кўзатилмайди ёки кам учрайди. Шу боисдан уларнинг маъно-мазмунини урганиш жуда мухимдир.
Топонимик атамаларнинг тўғри ёзилиш қоидаларини ўзлаштириш, уларни рисоладагидек талаффуз қилиш эса ўқувчининг нутқини, саводхонлик даражасини оширади.
Аммо топонимик маълумотлар нақадар қизиқ хамда уларни ўрганиш жуда керакли булмасин, бутун география дарси мобайнида нукул атамашунослик билан банд бў­либ қолмаслик лозим. Аксинча дарс мобайнида тилга олинадиган (қуйи синфларда 50-100 та, юқори синфларда юзлаб) топонимлардан атиги бир-нечтасининг этимологик мазмунини очиб бериш кифоя қилади.
Топонимикага қизиқадиган ўқувчилар билан махсус равишда дарсдан ташқари факультатив машғулотлар, ге­ографик кечалар, уйинлар давомида қушимча тарзда шуғулланиб, уларнинг қизиқишини янада ошириш мумкин.


Download 19.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling