Geography: nature and society


Download 93.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana17.06.2023
Hajmi93.59 Kb.
#1521442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
administrator, Geography-2021-1-4

 
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ 
Бугунги кунда арид ҳудудларда сув ресурслари ва улардан фойдаланиш муаммолари 
кўплаб фанларда, жумладан география фанининг ҳам энг муҳим илмий ва амалий аҳамиятга 
эга бўлган масалаларидан ҳисобланади. Бу борада Мирзачўл ҳудудида суғорма 
деҳқончиликни ривожлантиришга қаратилган, қадимдан катта аҳамиятга эга бўлган ишларни 
ўрганиш, уларни илмий жамиятга ҳамда кенг оммага ёритилиши, муҳим тарихий географик 
аҳамиятга эга бўлган масалалардандир. Шу ўринда Жиззах вилоятида қадимдан суғорма 
деҳқончилик ривожланиши ва бу билан боғлиқ бўлган ирригацияга оид олиб борилган чора-
тадбирлар тарихи ўрта асрлардан бошланганлиги диққатга сазовордир. Бундай ишларнинг 
олиб борилганлиги ушбу ҳудуд ривожланишидаги баъзи тарихий маълумотларнинг нечоғлиқ 
хато эканлиги, ушбу ҳудуддаги суғорма дехқончилик фақат собиқ иттифоқ ташкил этилиши 
ва унинг қарорлари билан боғлиқ деган маълумотларга таянган эканлигидан далолатдир. 
Шунинг учун ҳам ушбу масалага бироз бўлса-да ойдинлик киришга қаратилган мазкур 
изланишлар муҳим илмий масала ҳисобланади ва уларни ўрганилиши келажак авлодни 
тарбиялашга, тарихий географик маълумотларга ойдинлик киритиши билан долзарб 
ҳисобланади.
Шу ўринда олиб борилган тадқиқиқотлардан бири бу Туятортар канали ҳақидаги 
маълумотлар ҳисобланади. Мазкур канал Зарафшон дарёси сувини Мирзачўлда суғорма 
деҳқончиликни кенгайтириш мақсадида қазилган қадимий ва дастлабки каналлардан биридир. 
Ушбу канал орқали Зарафшон дарёсининг суви билан Сангзор воҳасидаги 30 минг гектардан 
ортиқ ер билан таъминланади. Тарихий манбаларда Туятортар канали милодий II аср бошида 
қазилиб, кичик ариқ сифатида фойдаланилганлиги қайд қилинган. 
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ 
Каналга Туятортар деб ном берилишини жиззахлик географ олим Қ.Хакимов 
қуйидагича изоҳлаган: “Ривоятларга кўра, туя юрган йўлнинг изидан канал қазилган ва 
каналга сув чиқаришда туялардан кўп фойдаланилган. Туятортар канали VI–VIII асрларда 
ўзаро урушлар натижасида ва араблар истилоси даврида вайрон қилинган. XVI асрда Бухоро 
хони Абдуллахон II канални қайта тиклаган ва Самарқанд вилояти ҳудудининг суғорма 
деҳқончилигида кенг фойдаланилган” [1].
XIX асрнинг 60 йиллари Чор Россияси Ўрта Осиё хонликларини босиб олганидан сўнг 
Туркистон ўлкасида суғориш ишларини кенгайтириш учун махсус дала-қидирув отрядларини 
тузиб, ушбу ҳудудларга жўнатган. Бунга сабаб, XIX асрнинг охирига келиб, Россияда енгил 
саноат, айниқса, тўқимачилик тез суъратлар билан ривожланган. Аммо керакли хомашё 
бўлган пахта толаси асосан Америка Қўшма Штатларидан сотиб олинган. Пахта толасини 



Download 93.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling