Геосинклинал формациянинг турлари
Download 88 Kb.
|
1403782132 47124
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геосинклинал формациянинг турлари
- Гилли сланецли формация
Чўкинди формацияси "Формация" сўзи геологик адабиётга XVIII асрда қатламлар таркибининг ва кесмадаги ҳолатининг ўхшашлигини белгилаш учун киритилган. Кўпчилик олимлар бу терминни стратиграфик комплексни белгилашда қўллашган. Айримлари эса, формацияга таркиби ва ҳосил бўлишида умумийлик бўлган тоғ жинсини киритишган. Формация ҳақидаги тушунча 1761 йил Г.Х.Фюксел томонидан гео-логияга киритилган. У формация деб, бир хил шароитда ҳосил бўлган қатламлар комплексини атаган ва ҳар бир формация ер тарихининг аниқ даврига тўғри келади деб ҳисоблайди. Шундай қилиб формация деганда, бошқалар ичидан ўзининг таркиби ёки тузилиш хусусияти билан ажраладиган аниқ тектоник ёки иқлим режимида ҳосил бўлган фацияларнинг генетик мажмуаси тушу-нилади. Шунга кўра формация ўлкавий литологик-тузилмали тушунча-дир. Формациянинг ҳосил бўлиш давомийлиги, уларнинг қалинлиги, эгаллаган майдонининг ўлчами катта оралиқда ўзгаради. Шунинг учун уларни формацияларга, кейинчалик макрофацияларга ажратиш керак. Одатда чўкинди формацияси ичида платформа, геосинклинал, ўтиш турлари ажратилади. Геосинклинал формация катта амплитудали тектоник ҳаракат натижасида ҳосил бўлади. Платформа формацияси эса кичик амплитудали тектоник ҳаракат бўлган областларда ҳосил бўлади. Шунинг учун қалинлиги кичик ва катта майдонда ўз хусусиятини йўқотмайди. Œтиш формацияси тоғ қурилмасининг бурмали кўтарилиш даврида кескин ботиш вилоятларида ҳосил бўлади. Уларнинг қалинлиги катта. Геосинклинал формациянинг турлари Геосинклинал формация қуйидаги турларга бўлинади: 1. Гилли сланецли. 2. Кремнийли вулқоноген. 3. Кремнийли-темирли ва чўкинди эффузив темир рудали. 4. Кремнийли марганецли. 5. Карбонатли. б. Қатлам фосфоритли. 7. Риф. 8. Боксит. 9. Флиш. 10. Моласс. Гилли сланецли формация Кўпчилик геосинклинал вилоятлар учун қалин бир хил метамор-фик гилли қалин қатлам хос. Бу формация аспид формацияси деб ҳам аталади. Гилли жинслардан ташқари албатта қумда ҳамда сийрак оҳактош қатламлари учрайди. Гилли сланецли формациянинг қалинлиги юз айрим ҳолларда минг метргача етади. Гилли сланецлар органик моддага бой бўлган тақдирда тўқ кулранг, қора рангли. Гилли сланецли формация палеозой ётқизиқларида Œрта Осиё, Уралда, мезозойда Кавказда учрайди. Қум қатламли гилли сланецли формацияларда флиш туридага ритмлилик кузатилади. Бу формация кўпинча кремнийли, вулқоноген ва карбонатли қатлам билан алмашинади. Гилли-сланецли формация қазилма бойликларга бой эмас. Айрим ҳолларда кўмир қатламлари учрайди. Бошқа қазилма бойликлардан сидерит рудаси учраши мумкин. Масалан, Кавказдаги аален гилли-сланецли ётқизиқда кўмир ва сидерит уюми бор. Бу формация асосан денгиз шароитида ҳосил бўлади. Қора ранг қатламнинг органик моддага бойлигидан далолатдир. Download 88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling