«Гербофарм» х/к фаолияти ва ривожланиш истиқболлари


Download 242.49 Kb.
bet2/2
Sana27.01.2023
Hajmi242.49 Kb.
#1129530
1   2
Bog'liq
3- Маъруза. бирламчи ишлов бериш

Мева ва уруғлар пишиб етилган даврда йиғилади. Мевалар одатда эрталаб ёки кечқурун йиғиб олинади, кун исиганда йиғилса, қуруқ меваларнинг уруғи сочилиб кетиши мумкин.
Мевалар турига қараб тайёрланади. Баъзилар қўл билан битта-битта узиб олинади, бошқалари эса таёқ билан қоқилади.
Уруғлар ҳам турли усуллар билан тайёрланади. Баъзи уруғлар махсус асбоб билан мевадан ажратиб олинади (бодом уруғи ва бошқалар). Майда мева ва уруғлар эса уруғлар етилганидан сўнг ёки етилиши олдида ўсимликни ўриб қуритиб, сўнгра хирмонда янчиб тозаланади (фенхель, арпабодиён ва кашнич мевалари, хантал уруғи ва бошқалар).
Ер остки органлар (илдиз, илдизпоя, туганак ва пиёзлар) одатда ўсимлик уйқуга кирган вақтида – эрта баҳорда ёки кеч кузда тайёрланади. Баъзи ер остки органларни ўсимлик гуллаб бўлганидан сўнг йиғилади. Чунки, уларнинг баъзиларини ўсаётган ерида баланд бўйли бегона ўсимликлар орасидан топиш қийин (солаб турлари ва бошқалар), баъзиларини қуриб қолган пояларини эса шамол синдириб учириб кетади (етмак ва бошқалар).
Ер остки органларни белкурак, кетмон ва бошқа асбоблар билан қазиб олинади. Бир жойни ўзида ўсимлик кўп ҳамда ер остки органлари яхши ривожланган бўлса, у ҳолда трактор билан ковлаб олинади (қизилмия ва бошқалар). Йиғилган ер остки органларни лой, тупроқ, қум, барг ва поялардан тозалаб (баъзиларини сувда ювиб), қуритиш учун майда бўлакларга қирқилади.
Ўсимликнинг ер устки қисмларини, масалан барги, гули ва бошқа қисмларини шудринг кўтарилгандан сўнг ҳаво очиқ пайтида йиғиб олинади. Ёмғир ёки эрталабки шудринг кўтарилмасдан олдин йиғилган ўсимлик­ларни қуритиш қийин, улар қуртилганида ҳам қорайиб кетади. Йиғилган доривор маҳсулотларни саватларга босиб ёки бир ерга уюб қўйиб бўлмайди, чунки намлик ва иссиқлик (қизиш ёки қуёш ҳарорати) таъсирида ўсимлик тўқималарида чуқур биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, органимзга таъсир этувчи кимёвий бирикмалар парчаланиб кетиб, доривор маҳсулот ўз қимматини йўқотади.
Маҳсулотларни тайёрлаш усуллари. Доривор ўсимликларнинг хом ашё қисмларини йиғиш уларда таъсир этувчи моддаларнинг энг кўп миқдорда тўплаган даврида олиб борилади. Ўсимликни ривожланиш (онтогенез) жараёнида ўрганиш натижасида унинг таркибидаги биологик фаол моддаларнинг энг кўп миқдорда тўпланишига қараб, хом ашёни оптимал йиғиш муддати белгиланади.
Доривор хом ашёни йиғиш муддати тақвим даврларда ифодалансада, лекин улар фақат умумий йўлланма сифатида келтирилади. Баъзан уларни йиғиб ривожланиш фазаси билан тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Ўсимликлар ривожланиши бир неча факторларга боғлиқ: ўсимлик ўсадиган географик зонага, ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятларига, йилнинг метериологик шароитига, тупроқ шароитига ва бошқалар.
Масалан, ширинмия илдизини таёрлаш Урал ўлкасида май ойидан октябргача, Доғистонда мартдан июнгача, Ўзбекистонда эса октябр бўлган муддатларда олиб борилади.
Шунинг учун йиғиш ойининг охиридан то апрел ойигача даврини аниқ белгилашда (ташқи белгиларга қараб) ривожланиш фазаларини назарда тутиш лозим. Бу фазалар айрим ўсимлик турлари учун бир хил бўлмай, уни белгилаш ўсимликнинг турли органларида биологик фаол моддаларнинг максимал миқдорда тўпланишига боғлиқ.
Баъзи ўсимлик вакилларининг алоҳида қисмлари йиғилади, ўсимликни хом ашё қисми йиғилганда, имкон қадар (кераксиз бўлмаган қисмлари кам аралашган, бегона ўсимликлар умуман аралашмаган ҳолда) тўғри йиғилиши керак. Масалан, ер устки (ўти) хом ашёлари тайёрлаш ва қуритишга алоҳида эътибор берилиш лозим.
Бунда, дастлаб ўсимлик хом ашёлари тозаларнади, тахтланади ва боғлаш учун тайёрланади. Сўнгра уларни орасидан иплар ўт қисмига яқинроқ жойдан ўтказилади ва боғланади. Худди шу тартибда иккинчи боғлам ҳам тайёрланади ва боғланади. Ортиқча кераксиз ер устки қисмлари олиб ташланади икки боғлам бир бири жуфт қилиб бирлаштириб боғланади. Кейинчалик жуфт боғламлар белгиланган тартибда соя ва салқин жойларда қуритилади.
Ҳар-бир хом-ашё турларини куннинг хар-хил вақтларида йиғилиши мумкин. Асосан очиқ ҳавода, кундузги соатларда хом ашёни йиғиш қулай. Хом-ашёни эрта саҳарлаб ёки қуёш ботгандан сўнг, яъни ўсимликда шудринг бўлган вақтда йиғиш тавсия этилмайди.
Хом ашёни тайёрлаш усуллари
а) хом ашёни тахтлаш усули;
б) хом ашёдан ип ўтказиш усули;
в,г,д,е) хом ашёни боғлаш усуллари;
ж) ортиқча жойларини кесиш;
з) осиш ва қуритиш усули.

Эътиборингиз учун рахмат!


Download 242.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling