Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
Аъзо давлатлар 12 та: 
 
Озарбайжон Грузия 
Тожикистон 
Ўзбекистон 
Армения 
Малдова 
Туркманистон Қозоғистон 
Беларусия 
Россия Федерацияси Украина 
Қирғизистон 
Жаҳон иқтисодиётида МДҲ муҳим тизим бўлиб қолаверади. 
Унда 12 та давлат, умумий ва шунингдек миллий давлат 
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро фойдали ҳамкорликни 
амалга ошириши мумкин. Давлатлараро ҳамкорликнинг ўзаро 
иқтисодий муносабатлари МДҲ доирасидаги асосий йўналишлардан 
бири ҳисобланиб, улар қуйидагилардир: 
- МДҲ доирасида мақсадлар амалга ошгунга қадар интеграцияга 
сакраб ўтмасдан, балки босқичма – босқич эркин савдо зонасини 
ташкил қилиш; 
- МДҲ доирасида савдо – иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги 
салоҳиятни кўтариш; 
- МДҲ доирасида товарларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш ва 
бошқалар. 
Жаҳон иқтисодиётида МДҲ кординатор ва ахборотчи ролини 
ўйнаб, барча аъзо давлатлар учун юқори даражадаги ижтимоий – 
сиёсий ва маданий хўжалик натижаларига эришиш мақсадида 
иқтисодий жараёнларни тартибга солувчи платформага айланиши 
мақсадга мувофиқдир. Ушбу жараёнлар МДҲ давлатларининг жаҳон 
хўжалик тизимига босқичма–босқич киришига имкон беради. Бунда 
самарали фаолият юритаётган эркин савдо зонасининг яратилиши 
МДҲ да тўлақонли бозор инфратузилмасини ва хўжалик 
ҳамкорлигини юқори босқичларга ўтишнинг шаклланишида объектив 
зарурият касб этди. МДҲга аъзо давлатлар жаҳон хўжалик 
алоқаларида ҳамда иқтисодий ҳамнафаслик даражасига боғлиқ ҳолда 
интеграцион жараёнларнинг кейинги босқичларида ва минтақавий 
бирлашмаларида қатнашиш тўғрисида мустақил қарорлар қабул 
қилишади. Қабул қилинган қарорларнинг амалий бажарилиши эса 
МДҲ доирасида самарали ҳамкорликда намоён бўлади. 


136 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling