171
- Амалда ишлайдиган умумий бозорни яратишга кўмаклашиш ва
африка бирдамигини мустаҳкамлаш.
Аъзо давлатлари:
1. Габон
2. Камерун
3. Конго
4. Марказий африка
Республикаси
5. Чад
6. Экваториаль Гвинея.
Тузилиши:
1. Давлат бошқарувчилари Кенгаши.
2. Бошқарувчи қўмита.
3. Бош котибият.
Давлат бошқарувчилари Кенгаши, Марказий Африка иқтисодий
ва божхона иттифоқининг олий органи ҳисобланади. Аъзо давлатлар
томонидан бир овоздан қабул қилинган резалюциялар, маслаҳатлар
ва бошқа қарор қилинган актлар асосида фаолият юритади.
Иқтисодий, ҳуқуқий, божхона ва солиқ соҳаларида
муаммоли
саволлар вужудга келганда,аъзо давлатлар тегишли конститутциясига
мувофиқ миллий ассаблея ёки бошқа органларга кўриб чиқиш учун
тақдим этилади.
Бошқарувчи қўмита, молия ва иқтисодиёт вазирларидан ташкил
топган бўлиб, йилда икки мартта Кенгаш томонидан берилган
ҳуқуқлар доирасида йиғилади. У давлат бошқарувчилари
Кенгаши
ваколати доирасидаги саволлар юзасидан хулосалар тайёрлайди.
Бош Котибият, Кенгаш томонидан уч йилга сайланадиган, бош
котиб ва бош котиб ўринбосари(қайта сайланиши мумкин) томонидан
бошқарилади, у Марказий Африка иқтисодий ва
божхона
иттифоқининг бажарувчи органи ҳисобланади. Бош котиб
шартномаларга амал қилинаётганликни
текшириб боради ва
маъмурият фаолиятига жавобгар.
В 1992 йилда Бош Котиб транспорт ва алоқа, қишлоқ хўжалиги,
озиқовқатва атроф – муҳит, ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар
соҳаларига
аҳамиятни
кучайтириш
ва
ишчи
дастурларни
кенгайтиришни таклиф қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: