Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Молия манбалари.  
ЭКОВАС Вазирлар кенгаши томонидан белгиланадиган аъзо 
давлатлар тўлайдиган бадаллардан молиялаштирилади.
10.9. Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамияти (САДК) ва 
Жанубий ва Шарқий Африка умумий бозори (КОМЕСА) 
 
Жанубий ва Шарқий Африка умумий бозори (КОМЕСА) 
Жанубий ва Шарқий Африка умумий бозори, 1944 йилда 
Жанубий ва Шарқий Африка умумий бозори тузиш тўғрисидаги 
Келишувга асосан ташкил этилди.
Мақсадлари:  
— маркетинг тузилмалари ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
йўли билан барқарор ўсишга эришиш; 
—аъзо давлатлар ўртасида чамбарчас ҳамкорликни рағбатлантириш, 
биргаликда халқларнинг хаёт даражасини кўтариш мақсадида дастур 
ва макроэкономик сиёсатни қабул қилиш ва иқтисодиётни барча соҳа 
ва тармоқларида ривожланиш сари биргаликда қадам ташлашга 
кўмаклашиш;


175 
— хорижий, трансчегаравий ва маҳаллий инвестициялар учун қулай
муҳит яратиш ҳамда ривожланиш учун илмий-техник ютуқларни 
излаш ва қўллашни, биргаликда рағбатлантириш; 
— Жанубий ва Шарқий Африка умумий бозори ва бошқа ҳудудий 
ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш; 
— Африка иқтисодий ҳамжамияти мақсадларини амалга ошириш ва 
ривожлантиришга кўмаклашиш; 
— ҳудудда иқтисодий ривожланишни тезлаштириш мақсадида аъзо 
давлатлар ўртасида барқарорлик, хавфсизлик ва тинчликни сақлашга 
кўмаклашиш. 
Асосий принцплари:  
1. мустақиллик ва тенглик. Равенство и независимость. 
2. аъзо давлатлар тенг ва коллектив ўз-ўзини таъминлаш. 
3. интеграция ва сиёсий дастурларга мослашишда давлатлараро 
ҳамкорлик.
4. аъзо давлатлар бир-бирига ҳужум қилмаслик.
5. Инсон ҳуқуқлари бўйича Африка хартиясига биноан халқлар ва 
инсонларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва тан 
олиш. 
6. ривожланишда аҳоли қатламининг кенг миқёсда қатнашиши, 
иқтисодий адолатлилик ва жавобгарлик.
7. Қонун уситиворлигини тан толиш ва риоя қилиш. 
8. барча аъзо давлатларда демократияни қўллаб-қувватлаш ва 
демократик тизим орқали бошқариш.
9. раҳмдил қўшничилик алоқаларини йўлга қўйиш орқали ҳудудий 
барқарорлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш.
10. аъзо давлатлар ўртасида баҳсларни тичлик йўли билан бартарф 
этиш ривожланиш учун замин сифатида қўшни мамлакатлар билан 
ҳамкорлик қилиш ва тинчликни сақлаб туришга кўмаклашиш.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling