Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Стандартлаштириш бўйича 
ҳудудий 
ташкилотларига 
қуйдагилар киради:
1. Стандартлаштириш бўйича Европа қўмитаси (СЕН); 
2. электротехникада 
стандартлаштириш ва бўйича Европа 
қўмитаси (СЕНЭЛЕК); 
3. Стандартлаштириш 
бўйича 
скандинавияаро 
ташкилоти 
(ИНСТА); 
4. Панамерикан стандарт қўмитаси (КОПАНТ). 
Стандартларни қўллаш бўйича халқаро нодавлат ташкилотлари 
ИСО ва МЭК стандартни қўллаш бўйича бир қатор дастурлар ишлаб 
чиқди.
ИСО/МЭК 2 дастурида қуйидаги хужжатлар келтирилган.
Стандарт – тан олинган орган тасдиқлаган ва консенсус асосида 
ишлаб чиқилган норматив ҳужжат. 
Техник шартлар ҳужжати - маҳсулот, жараён ва хизмат 
кўрсатиш учун техник шартларни белгилаб қўяди, ушбу ҳужжатдаги 
шартларга риоя қилишни текшириш учун ишатилиши керак. 
Қоидалар тўплами мустақил равишда стандарт ҳамда стандартнинг 
қисми ҳам бўлиши мумкин. У буюм, конструкция, объектни 
экплуатация қилишда ёки техник хизмат кўрсатиш, конструкциялар 
ва асбоб ускуналарни монтажи, лойиха жараёнлари учун ишлаб 
чиқилади.
Регламент- бажарилиши шарт бўлган ҳуқуқий нормаларни таркибига 
олган ҳужжат. Регламент стандартлаштириш органи эмас, балки 
ҳукумат томонидан белгиланади.
Стандартлаштиришга тегишли соҳа доирасида бошқа хақаро 
ташкилотлар – Бутун жаҳон савдо ташкилоти (БСТ), Туризм бўйича 
бутун жаҳон ташкилоти (ВОТ), Электралоқа халқаро кенгаши 
(МСЭ)Темир йўллари халқаро кенгаши, Европа автотуризм 
ташкилоти ҳамхалқаро стандартлар ишлаб чиқади.
 


180 
11.2. Халқаро стандартлаштириш бўйича ташкилот (ИСО) 
 
Халқаро стандартлаштириш бўйича ташкилот (ИСО) 1964 йилда 
ташкил қилинди ва 1967 йилда иш бошлади. Ташкилотни асосий 
асосчиларидан бири бошқарувчи органларнинг доимий аъзоси СССР 
бўлган. Ташкилотни ташкил қилишда унинг номи барча тилларда бир 
хил ишлатилиши мақсад қилиб олинган эди, бу учун грекча ισος – 
тенг, деган сўзни олиш қарор қилинди ва унинг қисқартирмаси 
“ИСО” деб, бутун дунёда шу қисқартирма юритиладиган бўлди.
ИСОнинг 
фаолияти 
стандартлаштириш 
соҳасининг 
электротехника ва электроника (Халқаро электротехника комиссияси) 
дан ташқари барчасига тегишли.
ИСО ўзининг фаолититини қуйидагича белгилайди: халқаро 
товар ва хизматлар алмашувини таъминлаш мақсадида дунёда 
стандартлаш ва унга яқин соҳаларни ривожланишига кўмаклашиш
ҳамда иқтисодий, илмий-техник ва интелектуал соҳаларда 
ҳамкорликни ривожлантириш. 
Хозирда 
ташкилотга 
163 
мамлакат 
ўзининг 
миллий 
ташкилотлари билан аъзо. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling