Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
Тузилиши:
1. Бошқарув.
2. Бош котиб.
3. ИМТ 
(ишлаб 
чиқариш 
масалалри 
бўйича 
миллий 
ташкилотлар) бошқарувчилари ишчи учрашуви. 
 
9.7. Осиё тараққиёт банки (АзБР). 
1963 йилда Манилада биринчи мартта ўтказилган Осиё 
иқтисодий ҳамкорлик бўйича вазирлар конференцияси тавсияси 
билан ташкил қилинди. Банкни ташкил этиш бўйича келишув 1965 
йилда имзоланди ва 1966 йилдан бошлаб банк уз операцияларини 
амалга ошира бошлади.  
Банкнинг бешта стратегик вазифалари:


161 
- Узоқ шарқ ва Осиё ҳудудида ҳамкорлик ва иқтисодий ўсишга 
кўмаклашиш. 
- Камбағаллик даражасини пасайтириш. 
- Инсон ресурсларини ривожлантириш. 
- Табиатдан фойдаланишда рационал таъминлаш. 
Тузилиши:
1. Бошқарувчилар кенгаши. 
2. Директорлар кенгаши. 
3. Президент 
9.8. ОТБнинг Тошкент анжумани: ривожланиш йўлидаги 
ҳамкорлик 
“3 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 43-
йиллик мажлисининг очилиш маросими Ўзбекистон” халқаро 
анжуманлар 
саройида 
бўлиб 
ўтди. 
Давлатимиз 
раҳбари 
мамлакатимизнинг Осиё тараққиёт банки билан кенгайиб бораётган 
ҳамкорлик алоқаларини юксак қадрлаймиз, сўнгги йилларда ҳам 
кредит портфели ҳажми бўйича, ҳам Марказий Осиёда минтақавий 
ҳамкорлик доирасида етакчи халқаро молия институтига айланган 
мазкур банк муҳим стратегик шерикларимиздандир, деб таъкидлади. 
Осиё тараққиёт банки президенти Харухико Курода ўз 
чиқишида Президент Ислом Каримов ва Ўзбекистон халқига 
ОТБнинг мазкур форуми – банк Бошқарувчилар кенгашининг 
Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган мажлисини ташкил этишда 
кўрсатган катта ёрдами учун миннатдорлик изҳор этди. ОТБнинг 
асосий вазифаси Осиё ва Тинч океани минтақасидаги мамлакатларга 
иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланишда кўмаклашиш, иқтисодий 
ўсишни жадаллаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон 
ресурсларини ривожлантириш, экологик муаммолар, жумладан 
иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам 
беришдан иборатдир.
1966 йилда ташкил этилган Осиё тараққиёт банки бугунги кунда 
катта молиявий ва техник имкониятларга эга. 67 давлат, жумладан, 
Осиё-Тинч океани минтақасининг 48, Европанинг саноати 
ривожланган қатор мамлакатлари, шунингдек, Канада ва АҚШ 
мазкур банкнинг аъзолари ҳисобланади. Банк ривожланиш ва 
минтақавий ҳамкорликка оид лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда 


162 
ушбу соҳаларда техник кўмак бериш билан бирга аҳолининг миллий 
салоҳияти ва турмуш сифатини оширишга йўналтирилган, пухта 
ўйланган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошираётган 
мамлакатларга ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
ОТБнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва самарали 
ҳамкорлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Мамлакатимиз 1995 
йилдан буён ушбу йирик халқаро молия ташкилотининг тенг ҳуқуқли 
аъзосидир.
Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган машҳур беш 
тамойилга асосланган, жаҳонда ривожланишнинг «ўзбек модели» деб 
кенг эътироф этилган ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга 
ошириш самарасида Ўзбекистонда макроиқтисодий мувозанат ва 
барқарор иқтисодий ўсиш таъминланмода.
Шу боис ушбу нуфузли халқаро молия ташкилотининг бундай 
муҳим форумини айнан Тошкентда ўтказишга қарор қилинди. 
Мамлакатимизнинг Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб 
чиқилган Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш 
борасидаги тажрибаси жаҳонда кенг ўрганилмоқда.
2009 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши 8,1 фоизни ташкил 
этгани Ўзбекистонда ўз вақтида қабул қилинган инқирозга қарши 
комплекс чоралар самарадорлигининг амалий натижасидир.
Ўтган йилда миллий иқтисодиётимизга жалб қилинган 
инвеститсиялар умумий ҳажми қарийб 26 фоизга, жумладан, хорижий 
инвестициялар 68 фоизга кўпайди. Бу эса, ўз навбатида, хорижлик 
ишбилармон доираларнинг мамлакатимизга, бу ерда яратилган қулай 
инвестиция муҳитига ишончи ортиб бораётганини кўрсатади. Шу 
билан бирга, 2010 йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри 
хорижий инвестициялар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 
баравар кўп ўзлаштирилди. Ўзбекистон молия сиёсатининг ўзига хос 
жиҳати шундаки, хорижий кредитлар, жумладан, ОТБнинг кредит 
линиялари бўйича маблағлар узоқ муддатли асосда иқтисодиёт 
тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта 
жиҳозлаш дастурига киритилган стратегик инвестиция лойиҳаларини 
молиялаш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш йўлида жалб этилмоқда.
ОТБ мамлакатимиз билан кредит ҳамкорлиги бўйича халқаро 
молия институтлари орасида биринчи ўринда туради. Ушбу 
ҳамкорлик кўплаб йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан, 
транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, энергетика, қишлоқ 


163 
хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, сув ресурсларини 
бошқариш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда стратегик 
аҳамиятга эга қўшма лойиҳалар амалга оширилаётир.
Ўзбекистон ва ОТБ автомобил ҳамда темир йўллар тармоғини 
кенгайтириш, хусусан, Марказий Осиё минтақаси транспорт 
йўлагининг бир қисми бўлган Ўзбекистон миллий автомагистралини 
ривожлантириш учун фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Қиймати 300 миллион долларлик “Сув таъминоти ва 
канализация соҳасида мултитраншли молиялаш дастури” 2009 
йилдан амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан биридир. Илгари 
қабул қилинган ана шундай лойиҳани амалга ошириш доирасида 
Қашадарё ва Навоий вилоятларининг 170 аҳоли пунктида қувурлар 
ўтказилмоқда ҳамда мавжуд ускуналар ҳолати яхшиланмоқда.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling