Гидрометеорология хизмати
Агентлиги директори
Ш.Ҳабибуллаевга
Тошкент шаҳар
гидрометеорология бошқармаси
бошлиғи в.в.б.
А. Мавляновдан
БИЛДИРИШНОМА
Сизга шуни маълум қиламанки, 2023 йил 30 март куни Тошкент шаҳар Гидрометеорология бошқармасига қарашли Тошкент Авиаметеорологик станциясининг Алоқа тармоғи гурухи 1 синф алоқа оператори Н.В.Ходжанова ва Тошкент Авиаметеорологик станциясининг Кичик авиацияни синоптик таъминоти гурухи етакчи муҳандис синоптиги А.А.Соловьеваларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100 модда иккинчи қисми 7 бандига асосан, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, ёшга доир давлат пенсиясини олиш хуқуқи мавжуд бўлганлиги сабабли огохлантириш хати берилди.
Ходимлар томонидан огоҳлантириш хатига асосан ўз хохишлари билан 2023 йил 3 апрелда мехнат шартномасини бекор қилиш ҳақида аризаларини ёзма равишда тақдим этилди.
Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига Ўзгидромет Касаба уюшма қомитасининг розилиги хақида баённома олиш учун касаба уюшмасига 2023 йил 30 мартда тақдимнома тақдим этилди, аммо касаба уюшма қўмита раиси З.М.Алиева баённома ёзишдан бош тортди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига Ўзгидромет Касаба уюшма қомитаси раиси З.Алиева томонидан баённома расмийлаштиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Бошқармаси бошлиғи в.в.б. А. Мавлянов
Do'stlaringiz bilan baham: |