Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташиш


Download 30.38 Kb.
bet7/9
Sana27.01.2023
Hajmi30.38 Kb.
#1130293
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

4-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташишда қуйидаги умумий талаблар белгиланади:
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга тайёрлаш бўйича;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун фойдаланиладиган идиш ва қадоқларнинг яроқлилиги бўйича;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда назоратни ташкил этиш бўйича талаблар.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга қўйиладиган талаблар юкни жўнатувчи, юкни олувчи, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш жараёнида қатнашувчи темир йўл транспорти ходимлари, ташиш учун масъул шахс, шунингдек, ҳаракатланувчи йўловчи ва юк вагонларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда фойдаланиладиган контейнерларни ишлаб чиқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи, юкни жўнатувчи ва юкни олувчига транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юклаш меъёрлари, уларни ташиш учун йўловчи ва юк вагонларининг типини танлаш, ушбу мақсадларда уларнинг техник ва тижорат жиҳатдан яроқлилигини аниқлаш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг вагонларда маҳкамланиши темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари, йўловчи ва багажни ташиш қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)

Download 30.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling