Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Гимнастиканинг СССРда ривожланиши


Download 0.97 Mb.
bet2/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Гимнастиканинг СССРда ривожланиши.
Совет ҳукумати даврининг биринчи йилларида гимнастика мактабларнинг ўқув дарсларига киритилди. Россияда 19926 йилдан спорт гимнастикаси жисмоний тарбиянинг асосийларидан бири деб эълон қилинди ва мактаблар учун давлат дастурлари ишлаб чиқилди. 1929 йилда жисмоний тарбия олий ўқув билим юртларига киритилди. 1920 йилдан ишлаб чиқариш гимнастикаси киритилди. 1933 йилда, биринчи гимнастика конференциясида, мамлакатда гимнастика методикасининг асослари, унинг вазифалари ва гимнастика дарсининг типик тизими аниқланган. 1938 йилда гимнастика атамашунослиги қабул этилди. 1934 йилдан, гимнастика бўйича педагогик кадрлар тайёрлаш бошланди, гимнастика амалиёти ва назарияси бўйича илмий - методик ишлар бошлаб юборилди.
Гимнастиканинг мамлакатда ривожланишига оммавий гимнастик чиқишлар ва мусобақаларнинг аҳамияти жуда катта бўлди.Улуг Ватан урушидаги ғалабадан сўнг, жисмоний тарбия ва спорт ишлари мамлакатда жуда кенг кўламда амалга оширила бошланди. Халқаро спорт майдонида совет гимнастикачилари жуда катта муваффақиятларга эришишди. Кадрлар тайёрлаш ишлари кенгайтирилди, спорт иншоатлари қурилиши ва ускунларини тайёрланиши кўпайтирилди.
Илмий - текшириш ишлари, илмий конференциялар кенг кўламда ўтказилиши бошланди, бу эса гимнастика бўйича илмий асосланган назария ва методикани шакллантирди.
1968 йилда бўлиб ўтган бутуниттифоқ конференциясида гимнастиканинг келажакда ривожлантириш режалари ва унинг халқ оммасига кенг кириб бориши, ривожланиши йўллари аниқ кўрсатиб берилди.
Жисмоний тарбия тизимида гимнастика.
Ўқув саволлари.

  1. Гимнастиканинг вазифалари.

  2. Гимнастиканинг методик хусусуиятлари.

  3. Гимнастика воситалари тавсифи.

  4. Гимнастика турлари.

Адабиётлар:


1. Шимин А.М. Гимнастика 1989й.
2. Смогевский В.М. Гимнастика. 1987й.
3. Орлов П.Н. Гимнастика 1988й.

Гимнастика - жисмоний тарбиянинг амалий ва универсал воситаларидан бири. У жисмоний тарбия, таълим, спорт тайёргарлиги, соғломлаштириш, тиклаш ва даволаш, шунингдек амалий ишлаб чиариш ва мудофаа аҳамиятига эга зарур малакаларни эгаллаш мақсадида қўлланадиган ўзига хос машқлар ва методик усуллар тизими. Гимнастика машғулотларида қулайлик, самарадорлик ва эмоционаллик боис умуман жисмоний тарбия учун тиниқ, бироқ гимнастиканинг ўзига хос шаклларида амалга ошириладиган кўплаб вазифалар ҳал этилади.


1.Организм шакл ва функицяларини баркамол ривожлантириш, ҳаракат қобилиятларини такомил-лаштириш, жисмоний сифатларни тарбиялаш мақсадида таълимий ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш.
2.Организмнинг ҳаётий фаолиятини яхшилаш, толиқишни тугатиш ва иш қобилиятини даволаш ва олдини олиш мақсадида соғломлаштириш таъсири.
3.Салбий тайёргарликка кўмаклашувчи ҳаётий муҳим ҳаракат кўникма ва малакаларини тарбиялаш.
4.Шахснинг ахлоқий, иродавий ва эстетик сифатларини тарбиялаш.
5.Турли даражада мураккаб спорт дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
Жисмоний тарбия бўйича давлат дастурлари гимнастикани болалар боғчалари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, ОЎЮ талабалари, ҳарбий хизматчилар билан машғулотларнинг воситаларидан бири сифатида киритилишини кўзда тутади. Гимнастиканинг турли шакллари: хотин-қизлар, ритмик, атлетик гимнастика, шейпинг, аэробика ва ш.к. оммалашиб кетган. У ёки бу машқни гимнастик машқлар синишга киритиш имкониятини берадиган ўзига хос хусусият, аввало, қатъий белгиланган ҳаракат дастури шароитида координацион ва бошқа ҳаракат қобилиятлари шакллантиришдир. Дастлабки ва охирги ҳолат, ҳаракатлар йўналиши ва аплитуда мушак ҳаракатлари характери аниқ кўрсатилган.
Гимнастиканинг методик хусусиятлари қуйидагилар:
1. Организмга ҳар томонлама таъсири.
Таянч - ҳаракат аппаратининг барча аъзоларига организмнинг турли системалари функционал ҳолати ва ҳаётий фаолият даражасига жисмоний сифатлар: куч, чаққонлик, тезлик, чидамлилик, нозикликка таъсир этувчи машқлар танланади.
2. Машқлар - гимнастика воситалари хилма-хиллиги. Гимнастиканинг ноёблиги унинг воситалари турли машқларнинг амалда чексиз эканидир. Жисмоний тарбия ва спорт ривожланишнинг исталган воситаларини гимнастиканинг тегишли (соғломлаштириш, амалий, спорт характеридаги) машқларнни турли даражада инстенсив қўллаш билан ҳал этиш мумкин. Энг оддий олдинга эгилишни дастлабки ҳолат билан турли - туман ўйлаш мумкин.
3. Машқларнинг сайланма таъсири. Тез-тез юзага келадиган маълум сифатларни ривожлантириш, мушақларнинг айрим гуруҳини мустаҳкамлаш, организмнинг қайсидир функцияларини профилак-тикалаш ва тиклаш билан боғлиқ муайян вазифаларини гимнастик машқлар ва уларни қўллаш методикаси ҳисобига ҳал этса бўлади. Бу имкониятлар даволаш жисмоний тарбия, махсус тайёргарлик, спортнинг бошқа турларида кенг қўлланади.
4. Машғулотларнинг регламентланиши ва юклама аниқ бошқарилиши.
Гимнастика методикаси нафақат характерлар дастурини қатъий регламентлаш, балки машғулотларини ташкил этишда нисбатан қатъий чеклашлар, машқларни дозалаш ва юкламани бажариш билан характерли. Нафақат ҳаракат бажариш, балки шахснинг ахлоқий ва иродавий сифатларини тарбиялаш, таълимни индивидуаллаштириш, жамоа бўлиб ҳаракат-ланиши. Қўллаш билан боғлиқ кўплаб педагогик вазифалар дарс шакли боис муваффақиятли амалга оширилади.

Дарс шаклидаги машғулотлар залда интизомни сақлаш, ўз ҳаракатларини (ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёт чорасини кўрсатишда) ўртоқлариники билан мувофиқлашни талаб этади. Юкламани бошқариш машқлар, уларни алмаштириш, такрорлар миқдори, суръатини ўзгартириш, мураккаблаштириш ҳисобига таъминланади.


5. Машқларни мураккаблаштириш ва ўзгартириш, айнан бир хил машқларни турли мақсадларда қўллаш, масалан, белгилар бўйича сакрашни, болалар кучларини ҳаракат аниқлиги билан мувофиқлаштиришда қўлланади. Айни шу машқни ҳаракатли ўйинларда, машғулотга қизиқишни орттириш, эстафета ёки мусобақалар чоғида иродавий сифатларни тарбиялаш мақсадида қўллаш мумкин. Айни бир машқни бажаришда жисмоний сифатларни ривожлантириш ёки бажариш сифатини такомил-лаштириш билан боғлиқ эстетик пландаги вазифалар долзарблаштириши мумкин. Шундай қилиб, гимнасти-канинг методик ҳусусиятлари жисмоний тарбияда дастлаб “гимнастика методи” сифатида юза келган қатъий регламентланган машғулот методининг кенг имкониятларидан далолат беради.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling