Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Машғулотларнинг услубий хусусиятлари
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
Машғулотларнинг услубий хусусиятлари.
Ритмик бадантарбия машқлари билан гуруҳ ҳолида ёки якка тартибда шуғулланиш мумкин. Гуруҳ шаклидаги машғулотлар машқларни тўлиқ куч билан бажарилишини йўлга қўяди. Гуруҳ машғулотлари машқларнинг тўлиқ куч билан бажарилишини сафарбар қилади, кўпроқ бор кучини “ишлатишга” ундайди, табиийки, мулоқотда қувонч келтиради. Мустақил машғулотлар ички тартибларда катта зўриқишларни, кучларни талаб қилади. Машғулотларнинг самарадорлиги шуулланувчилар машқларни ўз хоҳишлари билан, ғайрат билан бажарсагина ошади. Олимлар томонидан ритмик машқларнинг самарали шуғуллантиришлари, агар машғулотлар ҳафтада 15-20 дақиқадан 5-6 маротаба ўтказилса, ёки ҳафтада 30-45 дақиқа мобайнида 3 маротаба ўтказилса, ёки ҳафтада 45-60 дақиқадан 2 маротаба ўтказилса юқори самарага эришилиши мумкинлиги аниқланган. 3-4 ойдан сўнг муҳим силжишларга эришиш мумкин: меҳнатга яроқлик ўсади, вазн камаяди, кучнинг кўрсаткичлари яхшиланади, бўғинлардаги ҳаракатчанлик ўсади. Ёшлардаги фарқларга қараб, машқлар 90 дақиқагача бориши мумкин. Ритмик машқлар билан ишдан сўнг шуғулланиш мақсадга мувофиқдир. Сизга маъқул бўлган барча бўш вақтингизда шуғулланишингиз мумкин, фақат машқлардан сўнг озгина дам олиш лозим. Ритмик машқларнинг машғулотларини турли хил контингентлар орасида ўтказиш мумкин: ўқувчилар, талабалар, хизматчилар, ишчилар, аёллар ва эркаклар. Ритмик бадантарбия эрталабки машқлар, жисмоний танаффус спорт кўнгил очиш шаклида (10-15 дақиқа) ёки дарс (25-30, 45-60 дақиқа) кўринишида ўтказдирилиши мумкин. Барча мажмуалар учун, у ҳоҳ 15 ёки 60 дақиқалик машқлар бўлсин, аниқ бир таркиб сақланиб қолинади. Бу - тайёрловчи, асосий ва хулоса қисмларидир. Биринчи қисм-тайёрловчи, 5-10 дақиқа давом этади ва терлагунга қадар давом этадиган яхшигина машқни ташкил этади. Бу эгилиш ва қўл ҳаракатлари билан ўтириб туриш, юриш, югуриш. Иккинчи (асосий) қисмнинг давомийлиги унчалик кўп эмас. У машғулотлар вақтининг бор-йўғи 80-85% ни ташкил қилади ва бир қанча қисмлардан иборат. (одатда 2 дан 6 гача). Қисмларнинг сони машғулотларнинг давомийлигига, тайёрлигига боғлиқ. 15-20 дақиқалик машғулотларда икки қисм шакли қўлланилади. Биринчи қисм мускуллар, бўйин, қўл, елка, гавда, оёқ учун мўлжалланган. Иккинчи қисм югуриш учун мўлжалланган. Дарснинг якуний қисмида машғулотлар ўзини бўш қўйиш ва нафас олиш учун белгиланган. Қайта тикланиш учун психологик услубларни ҳам қўллаш тавсия этилади. Асосий қисм. Максимумдан 80-85% ҳудудни сурат ташкил этади. Ритмик машқли машғулотлар кучланишлар диапозонининг 65-90% бўлган максимал кенгликларида ўтказилиши мумкин. Табиийки, бошловчилар учун энг қулай қўзғатувчи бўлиб, максимумдан 60% лик ҳудудни ташкил қилади, тайёргарлик кўрганлар учун эса 75-80% ни ташкил қилади. Бундай кетма-кетликда машғулотларни ҳафтада ҳар бирини 30-45 дақиқадан 2-3 маротаба ўтказилиши ярим йил давомида аниқ ижобий силжишларни беради. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling