Gipеrmatn xujjatlarini ishlab chiqishda ushbu instrumеntal vositalar: Microsoft
Download 58 Kb.
|
M
Gipеrmatn xujjatlarini ishlab chiqishda ushbu instrumеntal vositalar: Microsoft Front-Page (HTML-Hyper Text Markup Language), Alliare Home Site (HTML), Microsoft Power Point, Microsoft Word va boshqalardan foydalaniladi. Stratеgik illyustratsion o’quv matеriallarini (turli manzaralar)ni yaratishda rastorli yoki vеktorli rasmlar bilan ishlovchi dasturlardan foydalanish zarur bo’ladi. Ularga Corel Draw, Corel Xara, Corel Photo Paint, Adobe Photo Shop, Adobe Illustrator va boshqalar kiradi. Dinamik illyustratsion o’quv matеriallari roliklarini yaratishda esa, ularni tuzish uchun maxsus muharrirlar va quyidagi Web-animatorlardan foydalaniladi: Disreet 3D Studio MAX, Alais Wave Front, Maya, Light Wave, Soft Image 3d, Adobe Image Ready, Gif Animator, Macromedia Flash, Adobe Premier va boshqalardan foydalaniladi . Tovush bilan kеchadigan yozuvlar va tovushni taxrir qilish Sonic Foundry Sound Forge, Wave Lab, Sound Recorder va boshqa dasturlar yordamida amalga oshiriladi. Ma'lumotlar bazasidan foydalanish zarurati tug’ilganda, Microsoft Excel kabi ma'lumotlar bazasi yordamga chaqiriladi. Elеktron darslik yohud o’quv qo’llanma uchun illyustrativ matеriallarni yaratishda, shuningdеk, skanеrlar, vidеoushlash va yig’ish platalari, tovush platalari kabi apparatli vositalardan foydalaniladi. Matnli protsеssorlar va maxsus dasturlar yordamida elеktron darsliklarni yaratishda, o’quvchida undan qisman foydalana olmaslik bilan bog’liq muammolar tugilishi ham tabiiy. Gap shundaki, foydalanuvchi darslikni yaratish dasturiga ega bo’lishi zarur bo’ladi. Shuningdеk, darslikni INTЕRNЕT tarmog’iga joylashtirish bilan bog’liq muammo ham tug’iladi. HTML gipеrmatn xujjatlaridan foydalanishda bunday muammolar tug’ilmaydi, chunki HTML-INTERNET tizimining gipеrmatnli tili hisoblanadi va HTML xujjatlarini o’qish dasturi Microsoft Windows opеratsion tizimi tarkibiga kiradi. Shuni ta'kidlash joizki, bunda elеktron darslikning imkoniyatlari va mukammalligi faqat dasturchining qobiliyat darajasi bilan chеgaralanadi. 598 Ishning maqsadi: Elektron ta’lim resurs yaratish xaqida tushunchalar va yaratish uchun kerak bo‘ladigan texnik kurilmalar, kompyuterlarda elektron ta’lim resurs yaratish uchun zaruriy dasturiy taminot bilan tanishish kabi tushunchalarga ega bo‘lish. Instrumental tizimlardan foydalanib o‘z o‘quv predmeti bo‘yicha elektron ta’lim resurslarini yaratiщni o‘rganish. Amaliy tajriba ishini bajarishda zaruriy vositalar va axborot manbalari ta’minoti: - Har bir tinglovchi uchun ishchi kompyuter; - Courselab dasturi I. ASOSIY NAZARIY QISM 1. Elektron ta’lim resurslari haqida. Insoniyat faoliyatining aksariyat jabhalarini kompyutersiz tasavvur qilish qiyin. Faoliyatning eng tez o‘zgaruvchan dinamik turi bo‘lgan ta’lim ham ushbu jaraѐndan chetda qolmadi. Bu holatda Сайёрахон, [11.11.2022 10:30] kompyuter bilan muloqotni osonlashtirish, uning e’tiborini tortish, qiziqtirish uchun ma’lumotingizni boshqalarga qanday qilib eng qulay va samarali tarzda yetkazish mumkinligi to‘g‘risida savol tug‘iladi. Multimedia texnologiyalari (multi – ko‘p, media – muhit) – bir vaqtning o‘zida ma’lumot taqdim etishning bir nechta usullaridan foydalanishga imkon beradi : matn, tasvir, audio va video. Multimediali texnologiyaning eng muhim xususiyati interfaollik – axborot muhiti ishlashida foydalanuvchi ta’sir o‘tkaza olishga qodirligi xisoblanadi. So‘nggi yillar davomida ko‘plab multimediali dasturiy maxsulotlar yaratildi va yaratilmoqda: ensiklopediyalar, o‘rgatuvchi dasturlar, kompyuter taqdimotlari va boshqa. Multimediali elektron ta’lim resurslarini yaratish muallifning mahorati, tajribasi va fantaziyasiga bog‘liq. Multimediali elektron ta’lim resurslarini yaratishning usullarini shartli ravishda ikki qismga ajratish mumkin. - Dasturlash tillaridan foydalangan holda (ko‘p mehnat talab qilinadi) Медиа-та’лим ҳозирги даврда шахс¬нинг оммавий ахборот воситалари орқали ривожланиш жараёнини англатади. Медиа-та’лим — бу медиа маҳсулотлари билан: • мулоқот маданиятини коммуникатив имкониятлари танқидий тафаккури медиа¬матнини тўлиқ қабул қилиш; • интепритация этиш; • таҳлил қилиш ҳамда баҳолашдан иборат. Медиа-саводхонлик инсонга экранли сан’атни: • телевидение; • радио; • видео; • киномотограф; • пресса; • матбуот интернет ва бошқаларни тақдим этади. Манбалардан келаётган ахборот оқими¬дан тўғри фойдаланиб, ўзининг ривожланиши учун керакли бўлган ахборотларни ўрганиш. Ҳозирги ахборотлашган жамиятда барча медиа-ресурсларини таҳлил қилиш муҳум рол ўйнайди. Хорижий медиа-та’лимнинг таҳлили шуни кўрсатадики, талабалар ўзининг ўқиш жараёнида асосан интернет, телевидения манбаларидан фойдаланишади. Жаҳон медиапедагогикасида медиа¬нинг тарбиявий ижодий усуслларидан фойдала¬ниш йўлга қўйилган. Медиа-та’лим усуллари асосан кийинги муҳум босқичларга бўли¬нади. 1. Медиа-назарияси, унинг тарихи, струк¬тураси ҳамда тили ҳақида билим олиш (ўқитиш медиа-технологияси); 2. Медиаматнларни қабул қилишни ривожлантириш «ўқиш, англаш, тасаввурни фаоллаштириш, хотирани ривожлантириш, фикрни турли усулларини ривожлантириш» (критик, ижодий, интуитв ҳамда образ яратиш). Медиа-та’лим фаолиятини олиб бориш учун ма’лум бир профиссионал билим кўникма ва кўрсатгичларига эга бўлиш лозим: • махсус йўналтирилган медиата’лим соҳа¬сида назарий билимлар ҳамда энг сўнгги ахборотларга эга бўлиш даражаси; мотивациялашган кўрсатгич. Масалан, та’лим жараёнига: • ақлий; • висуал; • сенсор; • аудио бўлган фаолият; • тезкор медиа-та’лим соҳасида методик кўникмаларини даражаси, масалан, медиа-манбаларни ва улардаги ахборотларни ижодий ёндашиш орқали қабул қилиш. Уларнинг келиб чиқиш сабабларини шароитларини ва ҳаракатини ўрганиб таҳлил этиш ташвиқотчилик ҳаракатини олиб бориш ва оптимал натижани таллаш. Креатив (ижодий медиа-та’лим фаолиятидаги ижодий фикрлаш даражаси) (мобиллилик, коммуникативлик, ўзига хослик, тасаввурни ривожлантириш фантазия каби хусусиятларга эга бўлиш). Дунёда медиа-та’лимини аҳамияти турли халқаро ташкилотлар УНЕСКО ташкилотининг резолюция ҳамда тавсияларида медиа-та’лим муҳумлиги алоҳида та’кидланиб, медиа-та’лим ривожланишини қўллаб-қувватлаган (медиаэдуcатион барча турлари электрон, босма, график, медиа ва бошқалар) ҳамда турли технологиялар билан узвий боғланган ҳолда ривожланади ва инсонларни қуйидаги фаолиятларга йўналтиради. 1. Медиа-матнларни таҳлил қилиш танқидий англаш ва яратиш. 2. Медиа-маҳсулотларни (матн, видео-аудио) манбаларини топпиш ва улар¬нинг қуйидаги: • сиёсий; • иқтисодий; • маданий; • иқтисодий хусусиятларини аниқлаш ва уларни асл ма’носини ўрганиш. 3. Медиа-маҳсулотларини тушуниш. 4. Шахсий медиа-маҳсулотларини яратиш тарқатиш ва уларга қизиқадиган аудито¬рияга эга бўлиш. 5. Ўрганиш ҳамда яратган медиа маҳсулотларни ҳаёт тарзини аниқлаш. Медиа-та’лим — бу бутун ҳаёт учун консеп¬сияси дейилади. Бугунги кунда ахборот оламида Интернет, интернет-телевидение, интернет-радио, электрон почта, онлайн-видео каби кўплаб янги ахборот тарқатиш технологиялари тез сур’атлар билан ривожланиб, уларнинг аудиторияси ва та’сир доираси тобора кенгайиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай ахборот воситаларига асосан ёшлар жуда катта қизиқиш билан қараши ва улардан кенг фойдаланишини ҳисобга олсак, ҳақиқатдан ҳам, бу масаланинг нақадар улкан аҳамиятга эга эканини англаш қийин эмас. Ма’лумки, аҳоли ўртасида, жумладан, ёш авлод онгида дунёда, ён-атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ҳақидаги фикрларнинг шаклланишида оммавий ахборот воситалари катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда замонавий та’лим тизимига яна бир муҳим вазифа — болаларни турли манбалардан, биринчи навбатда, телевизор, Интернет ва мобил телефони каби ахборот узатувчи воситалардан олинаётган турли ахборотларни тўғри қабул қила олишга ўргатиш вазифаси юклатилмоқда. Фарзандларимиз ҳар қандай ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини баҳолай олишлари, ахборотлардан тўғри фойдалана билишлари, танлай олишлари ва ҳар бир ма’лумотга танқидий ёндашишни ўрганишлари зарур. Шу билан бирга, Интернет, телевидение, кино, радио, видео, мобил телефони, турли ма’лумотлар акс этган слайд ва суратлар каби алоқа ва ма’лумот узатувчи воситаларнинг жадал ривожланиб бориши ҳаётимизни сифат жиҳатдан ўзгартириб, кўплаб янги муаммоларни, масалан, ахборот маданиятини шакллантириш ҳамда ўсиб келаётган авлоднинг ахборот хавфсизлигини та’минлаш муаммоларини юзага келтирмоқда. Мазкур жараёнда Медиата’лим ўқувчини мустақил фикр юритишга, ижодкорлик фаолиятларини ривожлантиришга, ахборот олиш, уни қайта ишлаш, умумлаштириш, хулоса чиқаришга ўргатиб, ёшларнинг дунёқараши, интеллектуал салоҳиятининг ривожланишига ва камол топишига замин яратади. Ёшларимизнинг ахборот билан ишлаш, ахборот қидириш, турли ёлғон ма’лумотларга алданиб қолмаслик, зарур ахборотларни ажрата билиш, қайта ишлаш, тартибга келтириш, ахборот мазмунини тушуниш, дўстларга холис манбаларни узатиш, мантиқий фикрлай олишни ўрганиш кабилар асосида ахборот маданияти шаклланади. Ахборотнинг ким учун ва нима мақсадда тайёрланганлигини тушуна билиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир ўқувчи алоқа соҳасида қандай техник воситалар ишлатилиши тўғрисида умумий тасаввурга эга бўлиши керак. Бугунги глобаллашув жараёнида ёшларда ахборотларни таҳлил қила олиш, ахборотдаги асосий хабарни ажратиш, алоқанинг йўналишини, унинг яширин ма’носини тўғри тушуниш, қисқа қилиб айтганда, ҳар қандай ахборотни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришга та’лимнинг барча босқичларида алоҳида э’тибор қаратиш лозим. Ривожланган хорижий мамлакатлар педагогикасида медиата’лим тушунчаси асосий ўринлардан бирини эгалласада, медиата’лимга аниқ тавсиф берилмаган. Ҳозирги кунда, медиата’лим ресурсларидан бутун дунёда кенг фойдаланилмоқда. ЙУНЕСКО ташкилотининг 1982-йил Германиянинг Грюнвалд шаҳрида, 1997-йил Парижда, 2002-йил Испаниянинг Севиля шаҳрида ўтказилган конференсиялари резолюция ва тавсияларида медиата’лим масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Бугунги кунда медиасаводхонлик Буюк Британия ва Австралияда гуманитар фанлар мажмуасида алоҳида фан сифатида ўтилса, Финляндияда 1970-йилдан ўрта мактабларнинг, 1977-йилдан эса олий та’лим муассасаларининг ўқув дастурларига киритилган. 1990-йилларда эса мамлакатда медиасаводхонлик медиата’лим тушунчаси билан алмаштирилди. Швецияда у 1980-йилдан бошлаб та’лим муассасаларида алоҳида фан сифатида ўқитила бошланган. 1990-йилларда Россияда медиата’лим бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган. 2002-йилда педагогика олий та’лим муассасалари учун медиата’лим ихтисослиги бўйича йўналиш очилди. Шунингдек, 2005-йил ЙУНЕСКО ҳомийлигида «Медиата’лим» дарслиги яратилди ва Россияда кинота’лим ва медиапедагогика сайти ишга туширилди. Медиасаводхонлик алоҳида бир фан сифатида киритилмаган бўлсада, Республикамиз умумта’лим мактаб-ларида ҳам медиата’лим элементлари «Адабиёт», «Тарих», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва ма’навият асослари», «Информатика» ва «Мусиқа» фанлари таркибига сингдирилган ҳолда ўқитилмоқда. Умуман, та’лим тизими олдидаги устувор вазифалардан бири — ёш авлодга замонавий билим бериш билан бирга, уларни мустақил фикрловчи, умуминсоний ва миллий қадриятларни э’зозловчи, юксак инсоний фазилатларга эга ватанпарвар инсон сифатида тарбиялаш ҳамда ёшлар онгида турли мафкуравий таҳдидлар ва ахборот хуружларига қарши ма’навий иммунитетни шакллантиришдан иборатдир. Бугунги глобаллашув жараёнида ёшларнинг замонавий ахборот-коммуникация тармоқларидан, хусусан, Интернетдан фойдаланиш, ахборотларни таҳлил этиш борасидаги билим ва кўникмаларини юксалтириш муҳим масала ҳисобланади. Ма’лумотларда келтирилишича, ҳар бир фойдаланувчи кунига Интернетдан фойдаланиш учун кўплаб вақт ажратар экан. Бироқ бугунги кун талабига кўра эса, зарур ахборот ва ма’лумотларни кераксиз ва яроқсиз, сохталаридан ажрата олиш, я’ни медиасаводхонликка эга бўлиш зарурати юзага келди. Аввало, медиасаводхонликнинг ўзи нима, нега унга бугун дунё бўйлаб талаб ортиб бормоқда каби саволларига жавоб топиш лозим. Чунки сўнгги йилларда ахборот оқимининг бир неча баробар тезлашиши, ижобий ма’лумотлар билан бир қаторда, салбий характердаги ахборотнинг кўпайиши медиасаводхонликка эга бўлиш заруратини қўйди. Ан’анавий тарзда медиасаводхонлик шахснинг асарларни таҳлил эта олиш ва сифатли матнларни яратишдан иборат бўлган. «Бугун медиасаводхонлик — бу ахборотнинг нега ва нима учун узатилаётганлигини билиш демакдир. Медиасаводхон инсон ўзига — бу ахборотни ким ва нима мақсадда яратган? Ушбу хабар мен учун зарурми? — деган саволни бера олиши ва тўғри хулоса чиқариши, унга нисбатан танқидий ёндаша олиши лозим. Download 58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling