Гипогликемик шокни намойиш этиш. Дарснинг мақсади


Download 15.06 Kb.
Sana27.06.2023
Hajmi15.06 Kb.
#1656628
Bog'liq
7-мавзу ГИПОГЛИКЕМИК ШОКНИ НАМОЙИШ ЭТИШ


ГИПОГЛИКЕМИК ШОКНИ НАМОЙИШ ЭТИШ.
Дарснинг мақсади: Гормонларнинг ҳайвонлар организмидаги аҳамиятини тажрибаларда намоиш этиш, талабаларни моддалар алмашинувини бузувчи сабаблар билан таништириш.
Дарсга керак бўладиган лаборатория ҳайвонлари ва жихозлар:
1. Лаборатория ҳайвони: қуён,
2. Реактивлар: инсулин гормони.
3. Жихозлар: фиксацияловчи стол, инголятор, шприц, игна.

Ҳайвонлар организмида углеводлар алмашинуви гипофиз, қалқонсимон без, буйрак усти безининг пўстлоқ ва мағиз қаватининг гормонлари ҳамда меъда ости безининг альфа ва бетта ҳужайралари ишлаб чиқарадиган гормонлар таъсирида бошқарилади. Ҳайвонлар организмида меъда ости безининг гиперфункцияларини ҳосил қиладиган сабаблар таъсирида гипогликемия ҳосил бўлиб, у сабаблар қуйидагилардир:


1.Мияда ўсмалар ўсганида гипоталамусни моддалар алмашинув жараёнида иштирок этувчи қисмининг фаолияти бузилади. Меъда ости безини фаолиятини кучайтириб глюкозани гликоген ва ёғга айланиши кучаяди.
2.Меъда ости безининг ўсмалари туфайли Лангерганс оролчаларини гипертрофияланишлари кўплаб углеводларни гликоген ва ёғларга айлани-шига сабаб бўлади. Оқибатда инсулин ҳосил бўлиши кучайиб қонда глюко-зани миқдорини камайишига сабаб бўлади.
3.Буйрак усти безининг пўстлоқ қавати, гипофиз олдинги қисмининг гипофункцияси ва гипофизар кахексияда глюқонеогенез заифлашиб қонда глюкоза миқдори камаяди.
4.Жигар фаолиятини бузилиши жигарда гликоген ҳосил бўлишини заифлаштиради ёки мутлақо гликоген ҳосил бўлмай жигардан қонга глюкоза ўтмай қолади.
5.Оғир иш бажарувчи отларда энергетик материал ёки кавшовчи ҳайвонларда учувчи ёғ кислоталарининг углеводларга айланиб улгурмасли-гидан.
6.Глюкозани организм энергетик манба сифатида ишлатганида ва органи-змга озиқа таркибида етарли миқдорда углеводлар кирмаса ёки жигар фаолияти бузилиб, ўзида гликоген тўплай олмаса ва қонга глюкоза етказиб бераолмаса;
7.Инсулин кўп ҳосил бўлиб глюкозани гликогенга айланиши кучайса, ички секреция безлар фаолияти ва нерв системасининг фаолияти бузилга-нида организмда глюкоза миқдорини нормал ҳолатда сақлай олмайди. Бу функцияларни ўзгаришини, бузилишини организмда кечадиган қуйидаги патологик жараёнларда кузатишимиз мумкин.
Гипогликемия биринчи навбатда М.Н.С.ни фаоляитини бузади, чунки нерв системасини асосий энергетик материали сифатида глюкоза хизмат қилади. Оқибатда кавшовчи ҳайвонларда астения - тез-тез чарчовчан бўлиб, қийин ҳаракатланади, безовталанади, терлайди, қалтирайди кўп сўлак ажратади. Организм фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолатда сийдик ва ахлат ажралиши ҳосил бўлади.
Гипогликемиялар соғин сигирларни кўп сут берган даврида, энергетик материал сифатида ишлатганда ҳосил бўлади. Гипогликемияда жигарда гликоген камайиб, ёғ кўпаяди ва ёғларни энергетик манба сифатида ишлатади. Гипогликемияда жигарни гликоген сақлаш қобилияти заифлашади. Қонда ацетоуксус, ацетон таначалари кўпайиб сийдикда кетон таначалари-ни ажралиши кетонурия ва заҳарланишлар ҳосил бўлади.
ТАЖРИБА № 1.
Инсулин гормони меъда ости безининг Лангерганс оролчаларидаги бета ҳужайралар фаолияти туфайли ҳосил бўлиб қонга ўтказилади. Бу гормон углеводлар алмашинувини бошқариб, жигар ва мускулларда гликоген синтезланишини таъминлаб бериш билан биргаликда углеводли бўлмаган органик моддалардан углевод ҳосил бўлишини тормозлаб қондаги глюкоза миқдорини камайишини таъминлади. Лаборатория шароитида учта қуён олиб, биттасини уйқу артериясини жарроҳлик йўли билан атрофи очилиб иккита боғ билан қисиб боғланади, иккинчисини эфирли наркоз билан ухлатилади, учинчиси эса назорат қилиш учун ишлатилади. Сўнгра ҳар учала қуённинг қулоқ венасидан қон олиниб қон таркибидаги глюко-зани Хагедорна-Иенсен усули билан аниқланади. Сўнгра ҳамма тажриба гуруҳидаги ҳайвонларнинг 1 кг тирик вазнига 3-4 млдан инсулин юбориб 1-1,5-2 соатдан сўнг ҳайвоннинг вена қон томиридан қон олиб глюкоза миқдори аниқланади. Қонни текширганимизда наркоз қилинмаган ҳайвон-нинг қонида глюкоза миқдори камайиб, наркоз қилинган ҳайвон қонида глюкоза миқдори ўзгармаганлигини кузатамиз. Шундай қилиб, инсулин ҳайвон организмининг функционал ҳолатига боғлиқ ҳолда улар организмида глюкоза миқдорини камайтирар экан.
Назорат учун саволлар
1.Гипогликемия ҳосил қилувчи сабабларни айтинг?
2.Глюкозани организмидаги аҳамиятини тушинтиринг?
3.Углеводлар алмашинувининг бузилиши қайси ички секреция безларининг фаолияти билан боғлиқ?
4.Гипогликемияда ҳайвонда қандай ўзгаришлар ҳосил бўлади?
5.Гипогликемияни лаборатория ҳайвонларида намойиш қилиб беринг?
Download 15.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling