Глобал иқтисодий ривожланиш


Download 25.26 Kb.
bet1/4
Sana03.10.2023
Hajmi25.26 Kb.
#1691046
  1   2   3   4
Bog'liq
Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети

Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети


Иқтисодиёт факультети 5 – босқич талабаси Худойназарова Дилрабонинг “ Глобал иқтисодий ривожланиш ” фанидан ёзган КУРС ИШИ


Мавзу: Халқаро валюта тизимининг шаклланиши ва ривожланиши

Тошкент – 2023
Режа:

Кириш


1.Халқаро валюта тизимининг вужудга келиши ва унинг ахамияти

2. Халқаро валюта фондлари

3. Халқаро валюта бозори ва валюта курслари

4. Валюта конвертацияси



Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар руйхати


Кириш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини замонавий модернизациялаш босқичида мамлакатнинг халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш ва тартибга солиш борасида катта ютуқларга эришилди. Хусусан, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди, халқаро молия институтлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди. Энг муҳими - давлат ташқи қарзининг меъёрий даражадан ошиб кетишига йўл қўйилмади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ташқи қарз масаласига тўхталиб, жумладан, шундай дедилар: “ўтган йил якунларига кўра, ташқи давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 17 фоизни, экспорт ҳажмига нисбатан қарийб 60 фоизни ташкил этди. Бу авваламбор хорижий инвестициялар ва умуман, четдан қарз олиш масаласига чуқур ва ҳар томонлама пухта ўйлаб ёндашиш натижасидир. Бироқ, дунё миқёсида халқаро валюта муносабатлари соҳасида жиддий, оламшумул ўзгаришлар юз бермоқдаки, мазкур ҳолат ҳалқаро валюта муносабатларига бағишланган янги илмий тадқиқотлар олиб бориш, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар ёзиш заруриятини юзага келтирмоқда. Масалан, 1930 йилдан буён амал қилиб келаётган Ҳужжатлаштирилган аккредитивлар бўйича халқаро умумлаштирилган қоидаларнинг (UCP 500) ўрнига янги UCP 600 қоидаси юзага келди. Бундан ташқари, евронинг муомалага киритилиши халқаро валюта муносабатлари таркибида янги таркибий ўзгаришларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шунингдек, 2008 йилда юз берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози деривативларнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини тартибга солиш механизмини яратиш заруриятини юзага келтирди.

  1. Валюта сўзи италиянча valuta сўзидан олинган бўлиб, қиймат деган маънони англатади.

Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд. Булар – миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимларидир.

Download 25.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling