Глобал Тезкор Қурилиш
Download 18.65 Kb.
|
Даво аризаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАЪВО АРИЗАСИ
- Илова: 1. Икки томонлама тузилган шартнома нусхаси 2. Б ажарилган ишлар юзасидан тузилган Ф-3 нусхаси 3. Юрист хулосаси
- 4. Огохлантириш хати ва почта жунатмалари нусхаси “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ: Б.Жўраев
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига Давогар: “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ Манзили: Қизириқ тумани Қишлоқозон МФЙ х/р 20208000405388592001 АТ Халқ банки Қизириқ туман филиали МФО: 00753 ИНН: 308482724 Индикс:190800 Қарздор: Қизириқ туман Тиббиёт бирлашмаси Манзили: Қизириқ туман “Дўстлик” МФЙ ШХ/В : 100022800222157073101054005 Ўз.Рес. Молия вазирлиги ғазначилиги: Тошкент шахар марказий банки ХККМ МФО: 00014 ИНН: 201122919 Индикс:190800 ДАЪВО АРИЗАСИ Қизириқ туман “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ (бундан кейин матнда даъвогар дейилади) хамда туман Тиббиёт бирлашмаси (бундан кейин матнда қарздор дейилади) билан тузилган 2021-йил 28- май кунидаги 85 000 000 сўмлик жорий таъмирлаш шартномасига асосан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида иссиқ ва совуқ сув тизимини жорий таъирлаш ҳамда сан-техника жихозлари ўрнатиш ишлари бажарилган. Ушбу шартнома 2021-йил 31- декабр кунигача тузилган бўлиб, шартнома муддати тугагунга қадар 85 000 000 сўмлик кўзда тутилган ишлар бажарилган ва туман Тиббиёт бирлашмаси шартнома муддати тугагунга қадар шартнома суммасини тўлаб бершни ўз зиммасига олган. Шартнома туман Тиббиёт бирлашмаси юрист консулъти Хасанов Чоршанби Шаймардоновичнинг 2021-йил 28-майдаги берган хулосасига асосан тузилган. Туман Биббиёт бирлашмаси 2022-йил тўлов муддатидан 90 кун ўтиб ушбу маблағни оғзаки талаб қилишимизга қарамай тўламасдан келмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмасига ушбу қарздорликни тўлаб бериши учун 2022-йил 20-январ кунидаги 01-сонли талабнома хати почта орқали юборилган. Шунга қарамасдан қарздор қарзини тўламасдан келмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва 29.08.1998-йилдаги 670-1-сонли “Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 25, 32- бандларига асосланиб СЎРАЙМИЗ “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ фойдасига қарздор Қизириқ туман Тиббиёт бирлашмасида 85 000 000 сўм маблағни ундириш тўғрисида хал қилув қарори чиқаришингизни; Мазкур шартномага асосан “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖнинг 2022-йил 1-январдан буён моддий ва маънавий зарарини қоплаш учун мазкур шартноманинг 6-БОБ 6.2 бандига асосан тўлов муддатининг кечиктирилган хар бир куни учун 0.5 % миқдорида пения ундириб беришда хамда давлат божини қарздордан ундиришда амалий ёрдам беришингизни. Мазкур иш юзасидан чиқарилган барча суд хужжатларини ва ижро варақасини электрон хужжат тарзда тегишли мажбурий ижро бюросига юборишинигзни. Ушбу даъво аризасига қуйидаги хужжатларни илова қиламиз. Илова: 1. Икки томонлама тузилган шартнома нусхаси 2. Бажарилган ишлар юзасидан тузилган Ф-3 нусхаси 3. Юрист хулосаси 4. Огохлантириш хати ва почта жунатмалари нусхаси “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ: Б.Жўраев Download 18.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling