Ташқарида бўлиб туюлган нарсаларнинг аксариятига айнан фан ёрдамида эришилган. Айни шу сабабли глобал муаммолар хавф солаётгани ҳақидаги илк огоҳлантиришларнинг
ўзиёқ одамларни фанга ўз эътиборини қаратишга,
олимларни эса бу муаммоларни ечиш йўлларини
излашга мажбур қилди.
Глобал муаммоларнинг моҳияти
«Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари» тушунчаси 1960-йиллар охири – 1970-йилларнинг бошларида кенг тарқалди ва шундан бери
илмий ва сиёсий муомала(лексикон) ҳамда оммавий онгдан мустаҳкам ўрин олди. Аксарият ҳолларда у глобал
саналмаган воқеалар ва ҳодисаларга нисбатан қўлланиладиган
атама сифатида ишлатилади. Бундай ҳолга миллий
ва умумбашарий аҳамиятга молик воқеалар
тенглаштирилганида, масалан, муайян бир мамлакатнинг ижтимоий муаммоларини назарда тутиб,
улар «глобал» деб
номланган ҳолда дуч келиш мумкин.
Хусусий
муаммолар
Маҳаллий
муаммолар
Миллий муаммолар
Минтақавий муаммолар
Глобал муаммолар
МУАММОЛАРНИНГ ТУРЛИ ДАРАЖАЛАРИ
Давлат фаолиятининг муайян жабҳасига, айрим аҳоли яшайдиган пунктларга ёки кичик табиий объектларга тегишли бўлган муаммо- лардир. Булар, одатда, турли авариялар, носозликлар натижасида юзага келадиган ҳар хил муаммолар, маҳаллий ижтимоий конфликтлар ва ш.к.
МАҲАЛЛИЙ МУАММОЛАР
Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам- моларга, аниқроқ айтганда, айрим мамлакатларга ёки йирик мам- лакатларнинг анча катта ҳудудларига тегишли бўлган муаммоларга нисбатан татбиқ этилади. Бу ерда одатда кучли зилзилалар, йирик сув тошқинлари ёки, масалан, кичик давлатдаги фуқаролар
уруши назарда тутилади.
Минтақавий муаммолар
Минтақавий муаммолар айрим қитъалар, дунёнинг йирик
ижтимоий-иқтисодий ҳудудлари ёки анча йирик давлатларда юзага келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. Бундай муам- моларга Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари ҳудуди радиоак- тив заҳарланишига олиб келган Чернобил фожиаси ёки бир қатор давлатларни қамраб олувчи анча катта ҳудудларда юз берган иқлим ўзгаришлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, 1968 йилда Сахел
минтақасида юз берган қурғоқчилик «аср фалокати» деган ном олди. У Африка қитъасининг 18 давлатини қамраб олди, бунда очарчилик натижасида 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, тахминан 18 мил- лион бош қорамол нобуд бўлди, хавфли касалликларнинг эпи-
демиялари юзага келди, бу улкан минтақа ҳудуди эса деярли тўла
саҳрога айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |