Асосий глобал муаммолар тизими.
Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари ўз ҳолатини
вақтда тинимсиз ўзгартирадиган ягона, фаол ва очиқ тизим
ҳисобланади, чунки унга умуминсоний аҳамиятга молик бўлган
янги муаммолар кириши, аввалги муаммолар эса, уларнинг ечилишига қараб, йўқолиши мумкин. Рим клубининг асосчиси ва биринчи президенти А.Печчеи бу ҳолатга эътиборни қаратиб, инсоният
қаршисида кўндаланг бўлган аксарият муаммолар «бир-бири билан маҳкам чирмашиб олди, улкан спрут чангали янглиғ бутун сайёрани ўз исканжасига олмоқда... ечилмаган муаммолар сони ўсиб
бормоқда, улар янада мураккаброқ тус олмоқда, уларнинг
чирмашуви янада чигаллашмоқда, уларнинг «исканжаси» эса
сайёрамизни ўз чангалида тобора қаттиқроқ сиқмоқда», деб ёзган эди.
Соғлиқни сақлаш
Асосий глобал
муаммолар тизими.
Демографик тизим.
Таълим муаммоси.
Иқтисодий
ривожланишнинг нотекислиги.
Энергетика ва
хом ашё
ресурслари.
Уруш ва
тинчлик муаммоси.
Демографик тизим.
Ҳозирги вақтда инсониятнинг энг муҳим муаммолари орасида, Аксарият давлатлар ва минтақаларда аҳоли ҳаддан ташқари кўпайишига сабаб бўлаётган аҳолининг
назоратсиз ўсиши қайд этилади.
ХХ асрда ер курраси аҳолисининг «демографик портлаш» деб номланган мислсиз даражада ўсиши биологик қонунларнинг эмас, балки стихияли, нотекис ижтимоий ривожланиш ва инсоният катта машаққатлар билан бартараф этишга ҳаракат қилаётган чуқур ижтимоий зиддиятлар маҳсули бўлди.
Демографик муаммолар жуда мураккаб ва ўта турғун бўлиб, уларни тез бартараф этиш мумкин эмас. Айни вақтда уларни ечиш кечга сурилгани сари, улар янада мураккаброқ ва чигалроқ тус олади. Шу сабабли ривожланаётган мамлакатларда барча ҳукуматлар туғилиш даражасини пасайтиришга қара- тилган демографик сиёсатни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |