39
Айрим мамлакатларда ҳам, бутун дунёда ҳам барқарор ижтимоий
иқтисодий ривожланишга эришиш
технократик жамият тузилиши
ва моҳиятидан келиб чиқадиган катта қийинчиликлар билан
боғлиқ. У компьютер инқилоби таъсирида ўзгарганига қарамай,
техноген цивилизациянинг асосий шакл-шамойилларини сақлаб
қолмоқда ва шу сабабли ҳозирда мавжуд кўринишда нафақат
бундай жамият танқидчиларини, балки техника тараққиёти та-
рафдорлари (технократик оптимистлар) собиқ издошларининг
бир қисмини ҳам қаноатлантирмаяпти.
Уларнинг аксарияти фикрига кўра, ҳозирги Ғарб цивилизацияси
инсоният учун шикастли бўлган кўпгина зиддиятларни юзага
келтирди, чунки унинг замирида табиат ва унинг ресурсларига
нисбатан истеъмолчилик ёндашуви ётади.
Инқироз илдизлари
40
Янги қадриятлар тизими.
Қадриятлар муаммоси, ижтимоий ривожланишнинг янги устувор-
ликларини ва бошқа дунёқараш мўлжалларини излаш
жамиятни
маънавий янгилашнинг бош вазифаларига айланади. Бугунги кунда
турли мамлакатларнинг олимлари бошқа қадриятларга мувофиқ
бунёд этилган ўзга цивилизацияга ўтиш амалга оширилган тақ-
дирдагина инсоният экологик ва бошқа глобал муаммоларни бар-
тараф эта олиши
мумкинлигини деярли якдиллик
билан қайд этмоқдалар.