Глоссарий Авиация ишлари


Download 109 Kb.
bet4/11
Sana28.01.2023
Hajmi109 Kb.
#1136766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
9. Глоссарий

Такикот ва ривожланиш – ҳаракатни, моддий­техника таъминотни ва транспорт воситасида ташишнинг барча усулларига бўлган талабни, экология масалаларига тааллуқли транспорт воситасида ташишни бошқариш бўйича ишни давом эттириш.



Тармоқ темир йўли - бу темир йўл транспортининг тупрок кутарма, сунъий курилмалар, линия йўл бинолари ва бошқа бинолар, темир йўл алоқа курилмалари, станциялари, ихота дарахтзорлари ва темир йўл курилмалари бўлган ери.


Тармоқ ишини ривожлантириш – транспорт инфратузилмасининг ривожланиши минтақалар ва бирлаштирувчи орол ўртасидаги, Хамжамиятнинг ёпик ва чекка ҳудудлари билан марказий минтақалари ўртасидаги номувофиқликни камайтиришга олиб келувчи кумакнинг иқтисодий ва ижтимоий алоқасини мустаҳкамлаш.



Ташиш шартномаларининг тўхтатилиши - ташиш мажбуриятларини ижро этиш юкни олиб бориш ва юкни қабул қилиб олувчига топшириш билан тугайди. Мажбурият унинг шартларига мувофиқ ҳолда аниқ бажарилган-бажарилмаганига караб, у ё ижро этилгач тўхтатилади, ёки унинг мазмуни ўзгартирилади - ташувчида етказилган зиённинг ўрнини қоплаш мажбурияти юзага келади. Юкни қабул қилиб олувчининг номига келган юкни топшириш ва қабул қилиб олиш тартиби муҳим юридик аҳамият касб этиши ва транспорт уставлари, кодекслари ҳамда транспортнинг ҳар хил турларида юк ташиш қоидаларида батафсил тартибга солинганлиги бежиз эмас.


Ташқи муносабатлар - умуман, Хамжамият учун зарур бўлган товар ва одам ташиш бўйича зарур муайян устувор жиҳатлар мавжуд бўлган учинчи мамлакатлар билан тегишли муносабатларни ривожлантириш.


Тижорат далолатномаси - юкнинг сақланмаганлиги учун ташувчига юкланиши учун асос бўлиши мумкин бўлган ва айни маҳалда фактларни батафсил ва аниқ кайд этишни талаб қиладиган вазиятлар тижорат далолатномаси билан тасдиқланади.Улар жумласига қуйидагилар киради: а) Юкнинг асл номи, вазни ёки миқдори билан ташиш ҳужжатида кўрсатилган маълумотлар ўртасидаги номувофиқлик; б) Юкка зиён етиши ва унинг бузилиши; в) Ҳужжатсиз юк ёки юксиз ҳужжатнинг аниқланиши; г) транспорт воситасидан угирланган юкни ташувчига қайтариш.



Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling