«gm ўзбекистон» бошқармаси рахбари


Download 17.54 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi17.54 Kb.
#1534457
Bog'liq
GM Ўзбекистон


«GM Ўзбекистон» ЁАЖ рахбари
Йўлдашев Фарход Матмуродовичга

Фарғона вилояти Учкўприк тумани


“Сотволдиев Бурхониддин” фермер
хўжалиги рахбари О.Сотиболдиевдан

АРИЗА
Аризамнинг қисқача мазмуни шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 26.09.2013 йилда қўшма “Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори хосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида НИЗОМни тасдиқлаш хақида”ги буйруғига асосан “Пахта хом ашёсини етириштиришда юқори хосилдорликка эришган фермер хўжаликларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ” қабул қилинган. Ушбу НИЗОМ Адлия вазирлигидан 18.10.2013 йилда 2518-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Сотволдиев Бурхониддин” фемер хўжалиги билан “Қўқон-2 пахта тозалаш заводи” ОАЖ ўртасида 10.06.2013 йилда 169-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан фермер хўжалиги 28.8 гектар майдондан жами 1.020,0 центнер пахта хом ашёсини давлат эхтиёжлари учун сотиши белгиланган.
“Сотволдиев Бурхониддин” фермер хўжалиги томонидан 2013 йил давомида “Қўқон-2 пахта тозалаш заводи” ОАЖга қарашли “Янгиқўрган пахта тайёрлаш ўрин жойи”га 1155,6 центнер пахта хом ашёсини давлат эхтиёжлари учун сотган (30.11.2013 йилдаги ПК-17 шакл илова қилинади). Фермер хўжалиги 2013 йилда ўртача хар бир гектар майдондан 40,15 центнердан хосилдорликка эришган.
Юқорида кўрсатилган НИЗОМни 3-боб 8-бандига асосан бизни фермер хўжалигимиз юқори хосилдорликка эришган фермер хўжалиги сифати юритилади. Ушбу НИЗОМни 3-боб 13-банд Д-қисмида юқори хосилдорликка эришган фермер хўжаликлари “GM Ўзбекистон” ЁАЖда ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналардан хохлаган битта моделини навбатсиз харид қилиши кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларни хисобга олган холда бизга фермер хўжалигини эхтиёжлари учун бир дона нексия донс автомашинасини 3-пазициясини сотиб олишимизда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.(НИЗОМда кўрсатилган хужжат-лар нусхалари илова қилинади)

“Сотволдиев Бурхониддин”


фермер хўжалиги рахбари: О.Сотиболдиев
телефон: 85985758883 21.01.2014 йил
Download 17.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling