Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Иморатлар (сақлаш жойлари) тузилиши


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

Иморатлар (сақлаш жойлари) тузилиши 
2.6. Доимий омборларнинг ПА сақланадиган иморатлари ѐнмас материаллардан 
қурилган бѝлиши керак. 
Каркасли-тѝкма девор ва тѝсинларни қуришда тѝкма сифатида пуч бетон, шлак ѐки оҳак 
сути билан тѝйинтирилган қириндилардан фойдаланишга рухсат этилади.
ПА сақланадиган иморатни каркасли-тѝкма ва ходали девори ва тѝсинлари ички ва 
ташқи томонидан ѐнмас таркиб билан қопланиши ѐки сувалган бѝлиши керак. ПА сақланадиган 
иморатдаги ѐғоч шиплар ѐнмас таркиб билан қопланиши ѐки сувалган бѝлиши керак.
Қуриқ климатли жойларда пахса иморат, шунингдек хом ѐки саманли ғиштдан иморат 
кѝтаришга рухсат этилади.
Иморатларнинг томлари ѐнмас материаллардан қурилиши ѐки ички ва ташқи томонидан 
ѐнмас таркиб билан қопланиши керак. 
Иморатларни барпо этишда, уларни ичидаги ҳавонинг ҳарорати 30
0
С дан ошмайдиган 
қилиб қуриш керак. Ҳар бир иморат чердак хонасига эга бѝлиши керак (темир-бетонли 
қопламалар бѝлганда чердак хонасини қуриш мажбурий эмас).
Изоҳ. 
Айрим ҳолларда “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишувга кѝра таянч омборларининг 
чердак хонаси бѝлмаган енгил (каркасли-қопламали ва шу каби) турини девор ва шипларини 
оҳакли-тузли эритмалар билан тѝйинтириш ва томни ѐнмас материаллардан қилиш шарти 
билан қуришга рухсат этилади. 
2.7. Иморатларни поллари ѐғоч, бетон, асфальт ѐки лой сувоқдан бѝлиши керак. Тутунли 
порохлар сақланадиган иморатларнинг полига юмшоқ бѝйра тѝшалган бѝлиши керак.
2.8. ПАни майда партиялаб беришга мѝлжалланган иморатларда камида битта тамбур 
бѝлиши керак. Тамбур камида 2х2 м ѝлчамга эга бѝлиши ва ѐнмас материаллардан қурилган 
бѝлиши керак. Тамбур орқали ѝтиш жойи камида иккита ташқарига қараб очиладиган икки 
табақали эшиклар билан жиҳозланиши: улардан бири ташқаридан тамбурга, иккинчиси 


77 
тамбурдан иморатга олиб бориши керак. Ташқи эшик пѝлат тунука билан қопланиши керак. 
Иккинчи эшик панжарали (ѐғочдан ѐки металлдан) бѝлиши керак. 
Рампалар ва юклаш-тушириш ишларини механизациялаш воситалари (электрюклагич ва 
бошқалари) мавжуд бѝлган иморатларда тамбур қуриш шарт эмас, аммо иккита эшикни 
ѝрнатиш зарур.
2.9. ПА сақланадиган иморатга кириш жойларининг сони, битта хонанинг энг узоқ 
нуқтасидан иморатни кириш жойигача бѝлган максимал масофа йѝлак бѝйлаб камида 15 м,
юклаш-тушириш ишларини механизациялашда эса камида 25 м бѝлиши лозимлигини ҳисобга 
олиб аниқлаш зарур. 
2.10. Иморатларнинг дерезалари пѝлат панжаралар билан жиҳозланиши, улар диаметри 
камида 15 мм бѝлган чивиқдан тайѐрланиши, катаклари кѝпи билан 150х150 мм ва кесишган 
жойлари пайвандланган бѝлиши керак. Чивиқларнинг учлари камида 80 мм чуқурлик билан 
деворга кирган бѝлиши керак. Панжарани оч рангли бѝѐқ билан бѝяш зарур. Қуѐш томонга 
қараган ойналарнинг шишалари хира ѐки оқ бѝѐқ билан бѝялган бѝлиши керак. Деразаларни 
нурли сиртини майдон полига нисбати 1:25 дан 1:30 гача бѝлиши керак. 
2.11. Чердак хонасида бирор-бир нарса ѐки материалларни сақлаш ман этилади. 
Чекрдакка кириш учун бинонинг ташқи томонида пиллапоя бѝлиши назарга олиниши керак.
2.12. Иморатга ва чердакка кириш жойлари қулф билан маҳкамланиши ва тамғаланиши 
ѐки муҳирланиши керак.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling