Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ЕПБ взрывник uzbekcha
9. Портлатиш усуллари 9.1. Электродетонаторлардан фойдаланиб портлатиш § 90. Электродетонаторлар берилишидан олдин, улар ташқи кѝриниши ва электр қаршилиги бѝйича кѝрикдан ѝтиши, шунингдек портловчи материаллар омбори хонасида ѐки “Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси органлари билан келишиш бѝйича бошқа белгиланган жойларда очиқ ҳавода айвон тагида маркаланиши керак. Текширилаѐтган электродетонатор, оловбардош қопламага эга металл қувурга, шчит орқасига ѐки мабода портласа одамларни жароҳатлашга йѝл қѝймайдиган махсус қурилмага жойлаштирилиши керак. Электродетонаторлар симларини қаршилиги текширилганидан сѝнг, улар қисқа туташув ҳолида бириктирилиши ва шу ҳолатда портлатиш тармоғига бириктирилади- ган онгача туриши керак. Бу амални бажариш пайтида текширувчининг иш столида кѝпи билан 100 электродетонатор бѝлиши керак. Электродетонаторларни текшириш, шунингдек электрпортлатиш тармоқлари созлигини текшириш ва қаршилигини ѝлчаш “Саноатконтехназорат” ДИ рухсат этган ва электрпортлатиш тармоғига кѝпи билан 50 мА ток кучи берадиган асбоб билан бажарилиши мумкин. Асбоб уланган бѝлса текширилаѐтган тармоқ контактининг давомийлиги кѝпи билан 4 секунд бѝлиши керак. 25 Электродетонаторларни маркалаш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги йѝриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак. § 91. Электрпортлатиш тармоғи соз изоляцияга, ишончли электр бирикмага эга бѝлиши керак. Симларнинг учлари ва кабелларнинг толалари пухта тозаланиши, зич қилиб бириктирилиши (узайтирилиши) ва бирикмаси (қѝшимчаси) махсус қисқичлар ѐки бошқа воситалар ѐрдамида изоляцияланган бѝлиши керак. Газ ѐки чанг бѝйича хавфли шахталарда (конларда) электродетонаторлар ва электрпортлатиш тармоғи симларини фақат контактли қисқичлардан фойдаланиб бириктириш зарур. § 92. Электрпортлатиш тармоғи икки симлик бѝлиши керак. Симлардан биттаси сифатида сув, ер, қувурлар, рельслар, пѝлат арқонлар ва бошқаларидан фойдаланиш тақиқланади. Зарядлаш бошлангунга қадар портлатувчи бириктириш симларини, портлатиш магистралини кѝрикдан ѝтказиши, тармоқ созлигига ишонч ҳосил қилиши керак. § 93. Газ ѐки чанг бѝйича хавфли шахталарда (конларда) фақат мис симли электродетона- торлардан фойдаланиш лозим. Бу талаб электрпортлатиш тармоғининг бириктирувчи ва магистрал симларига (кабелларига) ҳам жорий этилади. Электрпортлатиш тармоғининг бириктирувчи (уловчи) ва магистрал симлари (кабеллари) сифатида, шу мақсадлар учун “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан рухсат этилган полиэтилен қопламадаги қалайли пѝлат симдан фойдаланишга рухсат этилади. § 94. Электрпортлатиш тармоғини ток манбаи ѐки зарядлаш учун ток улайдиган қурилма томонидаги йѝналишда монтаж қилиш тақиқланади. § 95. Электрпортлатиш тармоғи монтаж қилиниб, кѝрикдан ѝтказилганидан кейин, паспорт (лойиҳа) билан белгиланган портлатувчи панагоҳида туриб, уни ток ѝтказишини текшириш керак. Портлатувчи ходимлар хавфли зонадан ташқарида бѝлиши керак. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling