Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ
§ 96. Портлатишни доимий магистрали портлатиш жойидан кѝпи билан 100 м орқада
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ЕПБ взрывник uzbekcha
§ 96. Портлатишни доимий магистрали портлатиш жойидан кѝпи билан 100 м орқада қолиши керак. § 97. Қудуқлар ва камерал зарядларни портлатишдан олдин барча электрпортлатиш тармоғининг умумий қаршилиги ҳисоблаб чиқилиши ва кейин хавфсиз жой туриб электр ѝлчаш асбоби билан ѝлчаш зарур. Ўлчанган ва ҳисобланган қаршиликлар миқдорларида фарқ 10 % дан ортиқ бѝлган ҳолларда, электрпортлатиш тармоғининг ҳисобий қаршилигидан четга чиқишга сабаб бѝлган носозликларни бартараф этиш зарур. Электрпортлатиш тармоғи қаршилигини ѝлчашнинг иложи бѝлмаганда портлатиш ишларига раҳбарлик қилувчи техник назорати шахсининг рухсати бѝйича уни ѝтказувчанлигини текшириш билан чекланишга йѝл қѝйилади. § 98. Портлатиш учун кучланишни паспорт (лойиҳа) билан белгиланган хавфсиз жойда туриб узатиш зарур. Электрпортлатиш тармоғи магистрал симларини улаш учун портлатиш асбоби (қурилмаси) махсус клеммаларга эга бѝлиши керак. Портлатиш асбобига (машинасига) магистрал симларни улашни портлатувчи паналайдиган жойда бажариш зарур. Ялпи портлатишларни бажаришда кучланишни узатиш, фақат уни раҳбари кѝрсатмаси (командаси) бѝйича бажарилиши мумкин. § 99. Электрпортлатиш тармоғини монтаж қилинган қисми симларининг учлари, уларни электрпортлатиш тармоғини кейин қисми симларига улаш учун ҳамма вақт қисқа туташув ҳолида бириктирилган бѝлиши керак. Кейин уланадиган симларни бир томондаги учлари қисқа туташув ҳолида бириктирилмасдан туриб, уларни иккинчи томонига электрпортлатиш тармоғини монтаж қилинган қисми симларини улаш тақиқланади. 26 Худди шундай электрпортлатиш тармоғи магистрал симларининг учлари ҳам, уларни портлатиш учун кучланиш берадиган асбоб ѐки қурилма клеммаларига улангунга қадар ҳамма вақт туташган бѝлиши керак. Электродетонаторлар дублѐрланиб (ѝринбосари билан қѝшша) уланганда, асосий ва ѝринбосар электродетонаторларнинг симларини адаштирмаслик учун, ҳар бирининг симлари ѝриб (бир- бирига ѝрамлаб) қѝйиш, зарядлаш тугаганидан кейин эса алоҳида ғарамча қилиб ѝраб қѝйиш керак. Ялпи портлатишни бажаришда асосий ва ѝринбосар электрпортлатиш тармоқларининг симлари маркаланиши зарур. § 100. Электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонада амалда бѝлган барча электр ускуналари, кабеллар, контакт ва ҳаво симларидан, ҳамда бошқа электр энергияси манбаларидаги (шу жумладан хавфли электромагнит нурланиш манбаларидаги), шунингдек барча ковлаб ѝтиш жиҳозларидаги кучланиш тармоқ монтаж қилинган лаҳзада йѝқотилиши керак. Ерости шароитларида электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонага, шундай тармоқни монтаж қилинадиган иншоотлар киритилиши керак. Ер юзида электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонага, электр токи ѝказгичларини илгакларини баландлигидан қатъий назар электрпортлатиш тармоғидан 50 м, қудуқлардаги нимпортлатишларда эса тегишли равишда 10 м ортиқ бѝлган контур билан чегараланган юза киритилиши керак. Электр жиҳозлардан кучланишни йѝқотишнинг иложи бѝлмаганда, ташкилот (шахта, кон, карьер ва бошқаси) раҳбари томонидан тасдиқланган дайди токлардан ҳимоялашнинг қѝшимча чораларини қѝллаш (ҳимояловчи электродетонаторлардан фойдаланиш, уловчи симларни такрорий ишлатилишига йѝл қѝймаслик, симлар ѝрамини изоляция қилиш учун махсус қисқичлардан мажбурий равишда фойдаланиш ва бошқалари бѝлиши) керак. Электрпортлатиш тармоқларини монтаж қилишда, электродетонаторларни дайди токлар таъсиридан ҳимоялаш чораларини амалга оширган ҳолда, ерости иншоотларидаги монтаж зонаси чегараларида бѝлган маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини, шунингдек кѝпи билан 42 В кучланишли ѐритиш электр тармоқлари ѝчирмасликка йѝл қѝйилади. Шахта стволларида катта сув оқими бѝлса, зарур бѝлган ҳолларда, насослар кѝчланишда бѝлишига йѝл қѝйилади, бу ҳолатда ҳам дайди токлардан ҳимоялаш чораларини амалга оширган керак. Электростатик зарядлар ва дайди токларга бардош берадиган электродетонаторлар ѐрдамида портлатилганда, катта кесимдаги иншоотларда зарядлаш ва тармоқни монтаж қилиш пайтида кѝтарилувчи майдончаси бѝлган махсус ѝзиюрар жиҳоздан фойдаланишга йѝл қѝйилади. § 101. Портлатиш асбоби (машинаси) ва турғун портлатиш қурилмаси бегона шахслар киришига имкон бермайдиган жойларда сақланиши керак. Портлатиш машиналари, асбоблари ва бириктиргич-ажратгичли қутиларни калитлари тайѐргалик ишлари чоғида ва портлатиш лаҳзасигача портлатиш ишлари раҳбарида ѐки портлатувчида ( уста-портлатувчида) бѝлиши керак. Ток манбаси калитини (дастагини) бирор кимсага бериш тақиқланади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling