11. Ёғоч оқизишдаги тиқилиш, тўнгакларни қўпориш, дарахт кесиш, ўрмон ѐнғинига
қарши кураш, музлаган ўтин ва балансларни юмшатиш бўйича портлатиш ишларини олиб
боришнинг хусусиятлари
§ 386. Тѝнгакларни қѝпоришда алоҳида ишлайдиган портлатувчилар ѐки портлатувчилар
бригадалари бир-биридан камида 500 м узоқликда туриши, ва ѝз қѝшниларининг ҳаракат
йѝналиши ва жойлашган жойини аниқ билиши керак.
Битта корхона таркибига кирган тѝнгакларни қѝпоришда алоҳида ишлайдиган портлатув-
чилар ѐки портлатувчилар бригадалари, бир томонга ҳаракатланиш шартида ва ѐндирувчи
найчалар ѐқилганидан кейин паногоҳга кетиш аниқ келишилганда, ѝзаро камида 300 м масофада
жойлашиши мумкин.
§ 387. Зарядлар билан портлатишга тайѐрланган тѝнкаларни бурғилаш (тагидан кавлаш)
ман этилади.
§ 388. Бир неча портлатувчи томонидан оловли портлатиш усули билан тѝнгакларни
қѝпориш ва дарахт кесиш бѝйича портлатиш ишларини олиб боришда катта портлатувчи
портлатиш ишлари бошланишидан олдин ҳар бир портлатувчига ҳаракат йѝналишини кѝрсатишга
мажбур.
§ 389. Тѝнгакларни қѝпориш ва дарахт кесишда назорат найчаси барча ҳолларда
ѐндирувчисидан текис майдончаларда ишлашда камида 85 см га, ва бутазор ѐки қумлоқ жойларда
ишлашда эса камида 1 м га қисқа бѝлиши керак.
§ 390. Музлаган ѝтин, баланс ва шу кабиларни портлатишда, уларни юмшатиш учун фақат
сақлагичли ПМ ни қѝллашга рухсат этилади. Бунда қуйидаги шартларни бажариш мажбурий:
а) тезлатиш воситалари сифатида электродетонаторлардан фойдаланиш;
б) портлатувчиларни ѝтинлар бѝйлаб хавфсиз ҳаракатини таъминлаш (штабель ѐки уюмлар
орасидаги ѝприлишларни бекитиш);
в) зарядлаш бошлангунга қадар ѐнғинга қарши зарурий тадбирларни ѝтказиш.
§ 391. Ёғоч оқизишдаги тиқилишни бартараф этиш учун аралашмада портлатиш тартиби
бевосита портлатиш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс томонидан ѝрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |