Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению
Download 356 Kb.
|
5112100-Мех ДТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.5.3 Касбий фанлар бўйича Педагогика ва психология курси 6.5.3.1 Умумий психология назарияси ва амалиёти
6.5.2.5 Ёш физиологияси ва гигиена:
организмнинг ёш хусусиятлари ва органлар ҳамда тизимларнинг турли вазифалари. Организм-яхлит бир тизим. Одамнинг ўсиш ва ривожланиши. Организмнинг атроф-муҳит билан алоқадорлиги. Ирсий касалликларнинг генезиси ва уларни профилактика қилиш масалалари. Ёш организмнинг ўсиши ва ривожланишининг ўзига хослиги. Ички секреция безларининг фаолияти. Гармонлар муҳим биостимулятор ва регулятор сифатида. Тўқима, орган ва организмлар вазифаларининг гуморал бошқаруви, организмлар ҳаёт фаолиятида нерв тизимининг аҳамияти. Ҳар томонлама тараққий этган шахсни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти. Болалар соғлиғини ҳимоя қилишда оиланинг ўрни. Соғлом организмни таъминлашда овқатланиш кун режими ва бошқа омилларнинг аҳамияти. Инсон организмининг жисмоний ва руҳий соғлом бўлишида гигиенанинг аҳамияти. Шахсий гигиенага қўйиладиган талаблар ва гигиена меъёрлари. 6.5.2.6 Экология ва табиатни муҳофаза қилиш: одам ва биосфера: биосферанинг тузилмаси, экосистемалар, организм ва муҳитнинг ўзаро муносабатлари, одамнинг соғломлиги ва экология. Атроф-муҳитнинг глобал муаммолари. табиатдан фойдаланиш: табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг экологик тамойиллари ва табиатни муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий асослари. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш техника ва технологиялари. Экологик ҳуқуқ асослари ва касбий масъулият. Атроф-муҳит соҳасида халқаро алоқалар. 6.5.3 Касбий фанлар бўйича Педагогика ва психология курси 6.5.3.1 Умумий психология назарияси ва амалиёти: умумий психология: умумий психологиянинг объекти, вазифалари. Психология табиий ва ижтимоий фан сифатида. Психика ҳақида тушунча, психиканинг ориентировка қилувчанлик ва бошқарувчанлик вазифаси. Бош мия ва психика. Психика ва онг. Психология ва фалсафа. Шарқ мутафаккирларининг психологик қарашлари. Психика ва онгни таҳлил қилиш принциплари. Ҳозирги замон психологиясининг тузилмаси ва унинг принциплари. Психологиянинг соҳалари. Психологиянинг методлари ва унинг таҳлили. Фаолиятнинг психологик таҳлили. Мотивлар ва фаолият. Психиканинг тараққиёти. Мотивация ва эмоция психологияси. Ирода психологияси. Шахс психологияси. Шахс, индивид, индивидуаллик тушунчалари. Фрустрация ва шахснинг истиқбол режалари. Конформизм. Дунёқараш ва эътиқод. Мулоқот психологияси ва нутқ. Диққат ва унинг турлари. Сезги ва идрок. Хотира ва хаёл. Тафаккур. Муаммоли вазият ва уни ҳал қилиш. Темперамент, унинг ўзига хос хусусиятлари. Ёш ва педагогик психология: ёш ва педагогик психологиянинг предмети, унинг ривожланиш тарихи, Шарқ мутафаккирларининг қарашлари. Ёш психологиясидаги мактаблар. Ёш психологиясини ўрганиш методлари. Таълим мазмуни ва психик тараққиёт. Ёшнинг умумий характеристикаси. Ёш тараққиётини даврлаштириш. Мактабгача ёш даври характеристикаси. Кичик мактаб ёши даври психологияси. Ўсмир психологияси, ўспирин психологияси. Таълимни ва билимларни ўзлаштиришни бошқариш психологияси. Таълим ва ақлий тараққиёт. Тарбия методлари ва формалари. Бўлғуси ўқитувчи шахси сифатлари. Педагогик қобилият: назария ва амалиёт. Download 356 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling