Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Ихтисослик фанлари блоки бўйича талаблар


Download 356 Kb.
bet15/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

5.2.4 Ихтисослик фанлари блоки бўйича талаблар
Бакалавр:
- ихтисосликка мос техника соҳасининг мос техника соҳасининг асосий илмий-техникавий муаммолари ва ривожининг истиқболини ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушуниши;
- ихтисосликнинг муайян соҳаси билан боғлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни илмий-тадқиқот қилиш усулларидан фойдалана билиши;
- лойиҳаларни компьютерларан фойдаланиб бажариши ва тузилган лойиҳа натижаларини ҳимоя қила олиш қобилиятига эга бўлиши;
- ўрганилаётган техникавий объектларга қўйиладиган техникавий-иқтисодий талабларни таърифлаб беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-техникавий воситаларини билиши керак.
Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачи-ларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
5.2.5 Битирув малакавий ишларига қўйиладиган талаблар
Битирув малакавий ишида бакалавр тугалланган касбий вазифаларни ҳал қилади ва бунда барча блок фанлари бўйича олинган билимлардан фойдаланилади.
Бу ишда бакалавр:

  • ўрганилаётган масаланинг ҳолати ва тарихини таҳлил қилади;

  • илмий-назарий, илмий-методик масалани аниқлаб олади, унинг ечилишидаги бир неча вариантларни кўзда тутади ва улардан энг муҳим вариантини танлайди;

  • хулосани шакллантиради ва ҳал қилинган масала натижалари бўйича тавсиялар беради ва тегишли фан соҳасида қўлланиши имкониятларини белгилайди.

5.2.6 Малакавий амалиёт бўйича талаблар
педагогик амалиёт
Бакалавр:

  • умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълимдаги меҳнат таълими мазмуни, давлат таълим стандартлари, фан дастурлари бўйича иш юритиш;

  • меҳнат таълими фанларининг синфлар ва курслар бўйича ўқув режаларида жойлаштирилиш;

  • синф-дарс тизимига риоя қилган ҳолда меҳнат таълими фанлари бўйича план-конспект, календар-план асосида дарс ўтиш;

  • анъанавий ва замонавий метод ҳамда технологияларни дарс жараёнида қўллаш;

  • меҳнат таълими машғулотларини ўтказиш чоғида тарбия ишларни олиб боришни билиши ва улардан фойдалана олиши лозим.


Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling