Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению
Умумий педагогика назарияси ва амалиёти
Download 356 Kb.
|
5112100-Мех ДТС
6.5.3.2 Умумий педагогика назарияси ва амалиёти:
Педагогика назарияси: педагогика фани, унинг предмети, методологияси, илмий-тадқиқот объекти, методлари. «Таълим тўғрисида Қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». Таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги. Узлуксиз таълим. Педагог кадр тавсифномаси. Педагогика фанининг мақсадига кўра тармоқлари, бошқа фанлар, шу жумладан фалсафа, психология фанлари билан алоқаси. Педагогик антропология. Шахс, таълим ва тарбия. Хорижий мамлакатлардаги тарбияга қисқача изоҳ. Ягона педагогик жараён. Дидактика – таълим назарияси. Дидактиканинг вазифалари. Таълимнинг ривожланиш йўналишлари: узлуксиз таълим концепцияси, техонологизация концепцияси, таълим парадигмалари. Дидактик принциплар(тамойиллар). Ўқитиш жараёни, ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифалари. Таълимнинг психологик, физиологик асослари. Таълимда илмийлик, изчиллик, мувофиқлик, ижодийлик ва бошқа принциплар. Таълим жараёнида мотивация. Таълим методлари, воситалари ва технологиялари. Умумий ва хусусий методлар. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга қаратилган метод ва технологиялар. Метод танлаш ва мотивация. Ўқув адабиётлари ва уларнинг турлари. Электрон ўқув адабиётлари. Таълим турларининг ўзига хос хусусиятлари. Педагогик технологиялар. Таълим шакллари. Таълимни ташхис этиш. Тарбия назарияси. Тарбия жараёни, муҳити(социум), тарбия принциплари, тарбияга қўйиладиган талаблар. Тарбия метод ва технологиялари. Миллий тарбия масаласи. Тарбия турлари. Тарбия ва миллий ғоя. Тарбия ва маънавият. Оила тарбияси. Таълим тизимини бошқариш. Ўзбекистон Республикасида таълим тизими. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари. Таълим муассасаси, уни бошқариш. Бошқарувда васийлик ва ҳомийлик масалалари. Махсус(коррекцион) педагогика, унинг мақсад ва вазифалари, унинг педагог фаолияти учун аҳамияти. Педагогика тарихи. Таълим, тарбия ва таълим муассасаси тўғрисидаги ғоянинг пайдо бўлиши. Энг қадимги, ўрта, янги ва энг янги даврларда тарбия, мактаб ва педагогик фикрлаш тараққиёти. Ислом маданияти ва тарбия. Тарбия тўғрисида Шарқ мутафаккирларининг қарашлари. Туркистонда таълим ва тарбия. Ўзбекистонда мактаб, маориф, таълим ва тарбиянинг ривожланиш тарихи. Мустақиллик даврида таълим ва тарбия. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида педагогик фикрларнинг хусусиятлари. Педагогик маҳорат: педагогик маҳорат ва педагогик технология, педагогик маҳоратнинг назарий асослари. Педагог шахси таълим амалиётида ва педагогик фикр тарихида педагогнинг маҳорати масалалари. Педагогик қобилият. Педагогнинг коммуникатив қобилияти. Мулоқот маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти. Педагогик техника ва уни шакллантириш усуллари. Ўқув ва тарбия жараёнида педагог маҳорати. Педагог меҳнатини ташкил этишнинг илмий асослари. Педагогик тажриба орттириш тизими, тадқиқот методлари, ҳозирги таълим муассасаларида илғор педагогик ғоялар, тажрибаларнинг тараққиёти ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўллари. Педагогик маҳорат тараққиёт тарихи. Мустақил малака ошириш ва ўз-ўзини назорат қилиш. Ўқув-тарбия жараёнида педагогик мулоқот маҳорати, педагогик тажриба ва уни татбиқ этиш, педагог фаолиятида шарқона муомала маданияти асослари. Download 356 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling