6.5.3.3 Меҳнат таълими ўқитиш методикаси:
меҳнат таълимини ўқитиш методикаси фанининг мақсади, ўқитиш принциплари ва мазмуни. Меҳнат таълими йўналиши бўйича дастурлар мазмуни билан таништириш. Меҳнат таълими дарсларида ва синфдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ўстириш элементлари. Ўқув ва методик адабиётларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш. Дарсларни режалаштириш. Меъёрий ҳужжатларни юритиш. Талабалар педагогик амалиётининг мақсади, вазифалари ва мазмуни. Курс ишларини бажариш. ўқув-моддий техник база таҳлили. Ўқув моддий базаси: меҳнат таълимининг ўқув материал базаси. Ўқув устахоналарнинг ҳоллари. Ўқув устахоналари ускуналари. Ўқув устахоналарида санитария-гигиена талаблари ва иш режими. Мактаб устахоналарида меҳнат хафвсизлиги қоидалари. Техник тўгараклар хоналарини жиҳозлаш. Механизациялашган устахоналарни жиҳозлаш. Иш жойларини ташкил этиш. Ўқув асбоб-усканаларини сақлаш ва иш ўринларида жойлаштириш. Асбоб-ускуналарни ростлаш ва таъмирлаш асослари. Талабномаларни тузиш. Ишдан чиққан асбоб-ускуналарни рўйхатдан чиқариш қоидалари. Кўргазмали қуролларни жойлаштириш. Кўргазма қуролларни ва намуналарни яратиш мезонлари. Кўргазма қуролларга қўйиладиган талаблар. Жавобгар шахсларга қўйиладиган талаблар. Моддий жавобгарлик. Бажариладиган буюмларнинг рўйхатини тузиш. Талабнома асосида буюмлар тайёрлаш. Махсус асбоб усканалардан фойдаланиш.
Касб танлашга йўллаш:
касб танлашга йўллашнинг мақсади, мазмуни ва вазифалари. Асосий босқичлари: касб танлашга йўллаш, касблар ҳақида маълумотлар бериш, касбий тарбия, касбий ташхис, касбий кўникиш (профадаптация). Касб танлашга йўллашнинг шакли ва методлари. Дарс жараёнида, экскурсияларда, тўгаракларда, турли кечаларда касбни чуқур ўрганиш. ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш. Ахборот фондини яратиш.
Машинашунослик ва машинасозлик курси
6.5.3.4 Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси:
муҳандислик графикаси ва проекциялаш асослари: геометрик моделлаштириш асослари, проекциялар ва проекциялаш турлари, комплекс чизма, чизмани қайта тузиш, тасвирлар (кўринишлар, қирқимлар, кесимлар) аксонометрик тасвирлар, сиртлар, сиртлар устидаги нуқта ва чизиқлар, сиртларнинг ўзаро кесишуви, деталнинг эскизи ва иш чизмалари, йиғиш чизмаларини ўқиш ва деталларга ажратиб чизиш, сиртларнинг ёйилмасини бажариш, ажралувчи бирикмаларни тасвирлаш (резбали, шлицали, шпонкали) ва ажралмайдиган бирикмалар, конструкторлик ҳужжатларининг комплекси, давлат стандартлаштириш тизими, сиртларнинг ғадир-будирликлари, чекланишлар ва ўтқизишлар, узатмалар, йиғма бирликнинг йиғиш чизмасини чизиш ва схема.
компьютер графикаси: компьютер графикасининг техник воситалари, компьютернинг график воситаси, интерактив компьютер графикаси, программалаш воситалари, имконият структураси.
Do'stlaringiz bilan baham: |