4-модда. Бож ставкаларининг турлари
Ўзбекистон Республикасида бож ставкаларининг қуйидаги
турлари қўлланилади:
бож ундириладиган товарларнинг божхона қийматига нисбатан
фоизларда ҳисобланадиган адвалор ставкалар;
бож ундириладиган товарлар бирлиги учун белгиланган миқдорда
ҳисобланадиган хос ставкалар;
божнинг адвалор ҳамда хос турларини ўз ичига оладиган аралаш
ставкалар.
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ - Ўзбекистон Республикаси
Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26
сентябрдаги ПФ-5837-сон Фармонига асосан товарларни (ишларни,
хизматларни) реализация қилиш айланмасига 15 %
АКЦИЗ СОЛИҒИ - Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада
тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил
29 июндаги ПҚ-3818-сон қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |