Гул сайли –қувонч тараннуми
Қайси гулнинг шуҳрати юқори?
Download 23.85 Kb.
|
гул сайли қувонч тараннуми
Қайси гулнинг шуҳрати юқори?
5 июнь. Наманган шаҳридаги замонавий “Афсоналар водийси” тематик боғига файзли оқшом чўкди. Фестиваль ўз ишини якунлади. — Бу йилги фестивалга дунёнинг 30 давлатидан меҳмонлар ташрифи кузатилди, —дейди вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов. — Улар ичида Америка, Европа, Шарқий Осиё ва МДҲ давлатлари вакилларини кўриш мумкин. Биргина қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистондан ҳар куни юзлаб меҳмон қарши олинди. Жами ташрифлар сони кутилганидан зиёда бўлди. Бундай кўламдор фестиваль дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бу эса, кундан-кунга равнақ топаётган янги Ўзбекистон, қолаверса, янгиланаётган Наманганда халқимиз бахт-саодати, фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги изчил ислоҳотлар самараси сифатида баҳоланмоқца. Энг улуғ, энг азиз айём — истиқлолимизнинг 31 йиллик тўйи арафасидамиз. Халқаро гуллар фестивали ушбу қутлуғ санага наманганликларнинг туҳфаси бўлди. Зеро, Шарқ донишмандлари ҳикматларида айтилганидек, поклик ва гўзаллик рамзи бўлган гуллар ҳар қандай байрамнинг бебаҳо нишонасидир. Тадбир сўнггида турли номинация- лар бўйича ғолиб ва совриндорлар номи эълон қилинди. “Қадимий гулчи сулола давомчиси” — Ҳакимжон Паттоев 20 миллион сўм, “Энг яхши гул” — Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси 15 миллион, “Энг яхши гулчилик мактаби гулчиси” — Қобилжон Мўйдинов 15 миллион, “Энг кўп гул етиштирган сулола” — Нуридциновлар сулоласи 10 миллион, “Гуллар фестивали автокарвондаги кун қаҳрамони” — Баҳромжон Шарифжонов 10 миллион сўм билан такдирланди. “Гуллар фестивалини ташкил этишдаги хизматлари учун” Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Наманган шаҳри ҳокимлиги ҳамда Наманган шаҳри ободонлаштириш бошқармаси ва “Гуллар фестивалини ОАВ орқали ёритишдаги ҳиссаси учун" “O’zbekiston-24” телеканали вилоят мухбири Ўғилой Болтабоева мукофотланди. Фестивалнинг олий ўрин соҳиблари “Жентра” автомашиналари билан тақдирланди: “Ҳокимликлар ўртасида энг яхши ландшафт дизайн” — Учқўрғон тумани ҳокимлиги, “Бошқарма ва ташкилотлар ўртасида энг яхши ландшафт дизайн” — Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси, “Гуллар фестивали автокарвонида энг яхши безатилган автомо- биль” — Наманган вилояти ҳокимлиги, “Энг яхши дизайнер гулчи” — Жавлонбек Мусаев. Автомобиллар калитини ғолибларга Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов топширди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Алишер Файз, эстрада хонандалари Ҳамдам Собиров, Ойбек ва Нигора ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Истеъдодли ёш хонандалар Комрон Мамадалиев ва Шаҳноза Ёқубжонова гул байрами мадҳиясини баланд пардаларда куйлади. Наманган осмонида порлаган мушакбозлик 61-Халқаро гуллар фестивалига расман якун ясади. “Namangan Flowers — 2022” халқаро фестивали кенг кўламда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар замирида ривожkаниб бораверади. Download 23.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling