Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Корпорация (лотинча cорпоратио – бирлашиш) –


Download 5.55 Mb.
bet189/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Корпорация (лотинча cорпоратио – бирлашиш)бу умумий мақсадларга эришиш, биргаликда фаолият кўрсатиш учун бирлашган ва ҳуқуқнинг мустақил субъектини – ҳуқуқий шахсни
Концерн - Манфаатлар умумийлиги, молиялаштириш, ишлаб чиқариш ҳамкорлиги билан боғланган, ягона мулкчлилик негизи ва назорат органига эга бўлган корхоналар бирлашмаси. Назорат низом капиталида иштирок этиш тизими орқали амалга оширилади.
Конъюнктура - бу бозорда маълум бир вақтда юзага келган иқтисодий ҳолатдир (асосан талаб ҳамда таклиф нисбати ва у билан боғлиқ бўлган нархлар даражаси орқали юзага келади).
Кооперация алоқалари - турли соха ишлаб чиқариш тармоқларида маълум махсулотни тайёрлаш бўйича узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш.
Корхоналарга преференция бериш - миллий иқтисодиётда фаолият кўрсатувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида улар томонидан ишлаб чиқаришга чет элдан олиб кирадиган хом-ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, шунингдек асбоб-ускуналарни олиб киришда бож тўловлари ва бошқа жараёнлар бўйича енгилликлар (имтиёзлар) берилиши.
Капитал инвестициялар - асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шу жумладан янги қурилишга, модерниза-циялашга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлан-тиришга киритиладиган инвестициялар киради.
Коррупция”- лотинча (corruptio) сўзидан олинган бўлиб, бузилиш деган маънони англатади. коррупция - хавфсизликка таҳдид солувчи ҳодиса ва хуфёна иқтисодиётнинг кўринишидир.
Коррупцияга қарши курашиш - корррупцияга оид ҳолатларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек коррупцион жиноятларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга ошириш.
Минтақавий иқтисодиёт - фан сифатида-ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий инфратузилма элементларини, қонуниятлари ва тамойилларини ҳудудий жиҳатдан тадқиқ этади; мамлакат умумий ривожланиш стратегияси ва экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш йўналишларини белгилайди; ҳудудлар иқтисодиётини ва ҳудудлараро иқтисодий алоқаларни ўрганади.
Минтақа - мамлакат ягона ҳалқ хўжалиги мажмуасининг ҳудудий кичик тизими ҳисобланади. У демографик, табиий-экологик, ижтимоий-иқтисодий ва техник-иқтисодий жараёнларнинг ички алоқаси ва ўзаро муносабати туфайли ҳосил бўлган яхлит бирликдир.
Минтақа - алоҳида чегараланган ҳудудлардан фарқ қилувчи алоҳида жисмоний ва маданий хусусиятларга эга бўлган бир ҳил ҳудуддир; миллий ҳудуднинг ажралмас қисми бўлиб, у билан чамбарчас боғлиқдир; ўз урф-одатлари ва қадриятлари тизимидан, шунингдек, шахсий хусусиятларидан хабардор.
Минтақа – бу минтақа ҳудудида яшайдиган ва ўзига хос характери ва турмуш тарзи билан маълум тарихий ва маданий жамоани шакллантирадиган одамлардир. Улар қандайдир муаммоларни қандай ҳал қилиш кераклиги тўғрисида ўз фикрларига эга, улар ҳар куни бир даража ёки бошқа консерватизм билан ҳал қилишади. Минтақа бошқа ҳудудлардан қайсидир маънода фарқ қиладиган ва унинг таркибий элементларининг яхлитлигига, ўзаро боғлиқлигига эга бўлган ҳудуддир.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling