Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet37/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

4-иш: Акролеин реакцияси
Акролеинни аниқлаш билан ёғларнинг таркибидаги глицерин миқдорини билиш мумкин. Ёғларни калий бисульфат (KHS04), натрий бисульфат (NaHS04) ёки бор кислотаси (H3BO3) билан қиздирилганда , глицерин молекуласидан 2 молекула сув чиқиб кетиб, акрил алдегиди ёки акролеин ҳосил бўлади. Акролеин қўланса ҳидли бўлиши билан характерланади:

Р е а к т и в л а р:a) ўсимлик мойи ёки ҳайвон ёғи , в)калий бисульфат ёки натрий бисульфат, д)бор кислотаси
Ишнинг бажарилиши: қуруқ пробиркага бир неча томчи ўсимлик мойидан ёки ҳайвон ёғининг кичик бўлагидан солинади. Устига калий ёки натрий бисульфат кукунидан, бор кислотасидан сепилади ва эҳтиётлик билан қиздирилади. Натижада акролеиннинг оқ буғлари ҳосил бўлади. Бу буғ қўланса ҳидли бўлиши билан ҳарактерланади.
5- иш: Ёғларнинг совунланиш реакцияси
Ёғларни ишқорлар билан қўшилиши натижасида улар гидролизга учраб, ёғ кислоталарининг тузлари (совун) ва глицерин ҳосил бўлади. Ёғ кислоталарнинг натрийли тузлари қаттиқ совун, калийли тузлари суюқ совун ҳосил қилади. Мазкур реакциялар қуйидаги тенглама орқали боради.
Р е а к т и в л а р: a) ўсимлик мойи ёки ҳайвон ёғи, в) КОН нинг спиртдаги 30 % ли эритмаси, д) дистилланган сув.
Ишнинг бажарилиши: Kaтта ҳажмдаги пробиркага 0,5 мл ўсимлик мойидан ёки 0,5 гр ҳайвон ёғидан солинади ва устига 10 мл калий ишқорининг спиртдаги эритмасидан қуйилади. Пробирканинг оғзи ҳаво совутгичи уланган пўкак билан беркитилади ва 30 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қайнатилади. Шундан сўнг пробиркага иссиқ сув солиниб, ҳосил бўлган совун эритилади.
6-иш: Эркин ёғ кислоталарининг ажралиш реакцияси

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling