Guliston davlat universiteti tarix kafedrasi eng yangi tarix
Download 4.26 Mb.
|
portal.guldu.uz-ENG YANGI TARIX
- Bu sahifa navigatsiya:
- _________ О.Назаров
- Жаҳон тарихи фанидан Ўқув-методик мажмуа (ЎММ)
Гулистон - 2017
Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди. Тузувчилар: Ш.Маматов _______А.Шоимқулов___________ Тақризчи:т.ф.н. доц. Б.Тўйчибоев ________ Фаннинг ишчи ўқув дастури «______»даги ____-сонли мажлисида кўриб чиқилиб, факультет Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия қилинди. Кафедра мудири: _________ О.Назаров Фаннинг ишчи ўқув дастури «Ижтимоий-иктиосдий» факультети Илмий-услубий Кенгашининг 2017 йил _______даги «_____»- сонли мажлисида тасдиқланди. Факультет Илмий-услубий Кенгаши раиси:__________ т.ф.н. доц. Б.Тўйчибоев 1. КИРИШ Олий таълим тизимида юксак малакали, ижодкорлик ва ташаббускорлик қобилиятига эга, келажакда касбий ва хаётий муаммоларни мустақил хал қила оладиган, кадрларни тайёрлашда таълим жараёнини замонавий ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон тарихи фанидан Ўқув-методик мажмуа (ЎММ) - давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган тапабапар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришни, ўқув жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни олишни, мустакил билим олиш ва ўрганишни хамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган, талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-услубий манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, электрон таълим ресурслари, ўқитиш технологияси, баҳолаш методлари ва мезонларини ўз ичига олади. 1.1 Фаннинг мақсади ва вазифалари «Энг янги тарих» фанининг бош мақсади деб, 1918 йилдан 2017 йилгача бўлган Ғарбий Европа, АҚШ, Осиё ва Африка мамлакатларида эски тузумларнинг инқирози, демократик тузумларни ва умуминсоний қадриятлар: тинчлик, озодлик, тенглик ва бирдамликни ер юзида қарор топтириш учун кураш жараёни ва бу борадаги қарама-қаршиликлар, 1918-1939 йиллардаги халқаро муносабатлар, иккинчи жаҳон уруши, совуқ уруш ва кўп қутбли глобаллашаётган дунё давридаги халқаро муносабатлар тарихини ўрганиш ва талабаларда мазкур давр хақида тушунча ва тасаввур ҳосил қилиш. Юкоридаги мақсадлардан «Энг янги тарих» фанининг вазифалари келиб чиқади. Фаннинг вазифалари ривожланган давлатларнинг бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш йўлидаги бой тарихий тажрибалари билан ёш авлодни таништириш, уларнинг ҳуқуқий сиёсий дунёқарашини ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ ҳолда тарбиялаб ғоявий иммунитетни мустаҳкамлаш. 1.2 Фанни ўзлаштирган талабанинг малакавий даражалари Талабалар «Энг янги тарих» фанининг ривожланиш босқичлари, унинг боскичлари хақида минимум билимларга эга бўлишлари, биринчи жаҳон урушидан кейинги ижтимоий - иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, иккинчи жаҳон уруши, совуқ уруш ва кўп қутбли глобаллашаётган дунё даврини кузатиш билан бирга уларни таҳлил этиши, уларга ўз муносабатини билдириши лозим. 1.3 Фаннинг ўқув режасндаги фанлар билан боғлиқлиги Жаҳон тарихи фанини чуқур ўзлаштириш, назарий ва амалий масалалар ечимини тўлик ниҳоясига етказиш учун қатор фундаментал фанларга асосланади, чунончи: Археология, Хронология, Эпиграфика, Ўзбекистон тарихи, Минтақашунослик, Қадимги дунё тарихи, Ўрта асрлар тарихи, Янги давр тарихи, Энг янги давр тарихи фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак. 1.4. Фанни ўкитишда педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш Талабаларнинг Жаҳон тарихи фанини ўзлаштиришлари учун ўкитишнинг илғор усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиққилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фаннинг ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар, жадваллардан фойдаланилади. Дастурда берилган мавзулар, маъруза, семинар шаклда олиб борилади. Шунингдек, фаннинг долзарб масалапари, мустақил иш сифатида талабаларга ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагог технологиянинг «Бумеранг», ФСМУ. Кластер, Инсерт, Ақлий хужум ва бошқа интерфаол усуллар ва тақдимотлардан фойдаланилади. 1.5 Фандан ўтиладиган мавзулар ва улар бўйича машғулот турларига ажратилган соатларнинг тақсимоти
Download 4.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling