Гулкарам етиштириш
Download 374.86 Kb. Pdf ko'rish
|
26. Гулкарам етиштириш
Қарши кураш чоралари;
1. Тупроқни уруғ экишдан 3 кун олдин 1% ли калий перманганат эритмаси билан дезинфекциялаш. 2. Уруғларни экишдан олдин 48-50 °С да 20 дақиқа қиздириб термик ишлов бериш ва кейин 2-3 минут совуқ сувга солиш. 3. Ниҳоллар ёппасига униб чиққандан сўнг кўчатхонани шамоллатиш ва намни кетказиш. 4. 10 л сувга 0,5-1,0 г ивин препарати солиниб, яхшилаб аралаштирилиб кўчатларга сепиш. Томир бактериози касаллиги. Бу касаллик билан оқ- бош карам ва гулкарам касалланади. Бунда барглар сарға- йиб, ўсимлик томирлари қорайиб қолади. Касаллик асосан 29 Гулкарам етиштириш 26–китоб намлик кўп бўлганда ривож- ланади. Кўчатларни далага кўчириб ўтказилгандан сўнг 2-3 ҳафта ўтгач зарарланган кўчатлар баргларининг чет- ларида сарғиш доғлар пайдо бўлади ва улар барглар ўр- тасига тарқалади, томирлари қораяди, барг тўрсимон кўри- ниш олади. Поя ва қўзоқлар- да қорамтир доғлар ривожла- нади. Қарши кураш чоралари. Уруғга термик ишлов бериш, алмашлаб экиш, гулкарам экилган жойга 4 йил давомида шу экинни экмаслик, калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, тупроқни кузда чуқур қилиб ҳайдаш. Гулкарам шираси; Гулка- рам шираси ўсимлик барг- ларининг остки қисмларига, ўсиш нуқтасига жойлашиб олиб тайёр озиқа моддалар- ни сўриб озиқланади. Улар бошқа касалликларни ташув- чи ҳисобланади ва бу билан ўсимликка иккиламчи катта зарар келтиради. Карам шираси эрта баҳордан кеч кузгача 20-22 марта авлод беради. Зарарланган ўсимликлар барги бужмаяди, сарғаяди. Ширалар ҳосил бўлган бошларнинг то- варбоплигини пасайтиради. 30 100 китоб тўплами Қарши кураш чоралари. Далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, кузда ерни чуқур (35-40 см) ҳайдаш. Кўчатларни далага ўтказишдан олдин Би-58 (янги) препаратининг 0,2% ли эритмаси билан ишлов бериш. Бу мақсадда талстар, карбофос, дельтафос препаратларининг 0,1% ли эритмасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Очиқ далага экилган гулкарам шира билан зарарланса фосфомид (1,5 л/га), талстар (1 л/га ), конфидор (0,3 л/га), фуфанон (1,5 л/га), децис (0,5 л/га), далате (0,2 л/га) каби препаратларни қўллаш мумкин. Гулкарам оқ капалаги. Капалак қуртларининг сариқ, кўкиш чизиқлари бўлиб, ён томонида қора доғлари бўла- ди. Қуртлари охирги ёшлари- да 4 см гача етади. Гулкарам оқ капалагининг қуртлари ўсимлик баргларини кемириб зарар келтиради. Капалаклар оталаниб 3-5 кун ўтгач, ўсимлик баргла- рининг орқа қисмига тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Тухумла- рининг ранги оч-сариқ бўлиб, 5-6 кун ўтгач улардан личинкалар чиқади. Қарши кураш чоралари. Далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаб чуқур ҳайдаш. Ўсув даврида бульдок (0,4 л/га), малатион (0,6-1,2 л/га) препаратлари билан ишлов бериш. Анаптелес оқ капалакни кўпайишини олдини олиб, унга қарши курашадиган ҳашаротлардан биридир. Битта она анаптелес ҳаёти давомида 2000 тагача тухум қўйиб, 60-70 та қуртни зарарлаши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling