Гулкарам етиштириш


Download 374.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana04.02.2023
Hajmi374.86 Kb.
#1159900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
26. Гулкарам етиштириш

 МУНДАРИЖА
Кириш......................................................................................................................7
Гулкарам таркиби ва шифобахшлиги..................................................9
Морфологик ва биологик хусусиятлари...........................................11
Ташқи муҳит омилларига талабчанлиги...........................................13
Гулкарам етиштириш технологияси. Ер танлаш..........................14
Алмашлаб экишдаги ўрни.........................................................................15
Ерни экишга тайёрлаш................................................................................15
Уруғни экишга тайёрлаш............................................................................16
Етиштиришга тавсия этиладиган дурагайлар ва уларнинг 
тавсифи................................................................................................................17
Кўчат тайёрлаш...............................................................................................20
Экиш муддатлари ва схемаси.................................................................22
Суғориш...............................................................................................................24
Баргларни боғлаб қўйиш..........................................................................26
Касаллик ҳамда зараркунандалари, уларга қарши
кураш чоралари..............................................................................................27
Гулкарам ҳосилини йиғиш........................................................................31
Гулкарам уруғчилигини ташкил этиш...............................................32
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................35



7
Гулкарам етиштириш
26–китоб
КИРИШ
Гулкарам қимматли ва қадимдан етиштириб келинаётган 
сабзавот экинларидан биридир. Унинг дастлабки шакллари 
Италия, Франция, Буюк Британия каби қатор Европа 
мамлакатларида етиштириб келинган. Ушбу экин тури XVII 
асрга келиб маданий экин сифатида Германия, Голландия, 
Данияда, XVIII асрнинг охирларига келиб эса Россияда 
етиштирила бошлаган . 
Гулкарам (Brassica oleracea convar. botrytis (L.) Alef. 
var. botrytis L.) Ўртаер денгизи шарқий ҳудудларида 
учрайдиган Brassica cretica Lam. туридан келиб чиққанлиги 
тўғрисида маълумотлар мавжуд. Гулкарамнинг турли хил 
формаларининг шаклланиши бирламчи маркази Италия 
ҳисобланади ва у ердан Франция, Англия ва Европанинг 
бошқа мамлакатларига кириб борган. XVII асрда қишлоқ 
хўжалиги экини сифатида Германия, Голландия, Данияда 
етиштирилган ва 18 аср охирида Россияда етиштирила 
бошланган. Ўзбекистонда у кейинги 30 йилда етиштирила 
бошланган ва сўнгги 5-10 йилда унинг майдони кенгайиб 
бормоқда.
Дунё миқёсида 400000 га майдонда гулкарам 
етиштирилиб, унинг асосий қисми Франция, Италия, Буюк 
Британия, Голландия ва Ҳиндистон каби мамлакатлар 
зиммасига тўғри келади. Ҳозирги пайтда дунё бўйича 
гулкарам етиштириш 4,3-4,5 млн тоннани ташкил этмоқда.
Ҳозирги шароитда истеъмолчининг сабзавот 
маҳсулотларининг сифати ва таркибининг қимматлилигига 


8
100 китоб тўплами
бўлган талаби кундан кунга ортиб бормоқда. Шунинг учун 
сабзавот экинларининг касаллик ва зараркунандаларга 
чидамли, юқори ҳосил берадиган, айниқса озиқабоплик 
ва технологик сифати юқори бўлган нав ва дурагайларини 
яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш долзарб 
ҳисобланади. 
Гулкарам Ўзбекистонда аҳоли томонидан кейинги 15-
20 йилларда етиштириб истеъмол қилинаётган янги экин. 
У барча карам турлари ичида киши организмига энг осон 
сингадиган ва ғоят фойдали сабзавотдир. Ҳозирги кунга 
келиб йилнинг ҳамма мавсумида халқимизнинг ушбу 
сабзавотга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда. Шунинг учун 
гулкарам сабзавоткор хўжаликлар ва шахсий томорқаларда 
кўплаб етиштирилмоқда. Шунга қарамасдан республикамиз 
шароитига мос маҳаллий навлар ва уларни етиштириш 
технологияси бўйича етарлича тавсияларнинг йўқлиги унинг 
кам тарқалиши ва ҳосилдорлигининг паст бўлишига сабаб 
бўлмоқда. Республикамизда Давлат реестрига 2020 йилда 21 
та нав ва дурагайлар киритилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси 
чет эл селекциясига мансуб нав ва дурагайлар ҳисобланади.
Кўпгина ривожланган АҚШ, Франция, Германия, Италия, 
Голландия, Исроил, Япония каби мамлакатларда ушбу 
сабзавот экини кўплаб етиштирилади ва истеъмол қилинади. 
Бунга асосий сабаб – гулкарам таркибида инсон саломатлиги 
ва организмининг меъёрида ривожланиши учун зарур бўлган 
ҳар хил витаминлар, тез ҳазм бўлувчи углеводлар, оқсил 
моддалар, органик ва минерал тузлар, ферментлар ҳамда ҳар 
хил микроэлементларнинг борлигидир.
Гулкарам таркибида кўплаб қимматли моддаларни 
тўплаши ва озиқабоплиги жиҳатидан оқбош карамдан устун 
туради. Яқин келажакда халқимизнинг ушбу экин маҳсулотига 


9
Гулкарам етиштириш
26–китоб
бўлган талабини тўлиқ қондириш учун уни 100-120 минг тонна 
миқдорида етиштириш лозим бўлади.
Гулкарам етиштириш агротехникаси ва унинг уруғчили-
гини ташкил этиш бўйича республикамизда маълум илмий 
тадқиқот ишлари олиб борилган.
Шунга қарамасдан гулкарамнинг республикамиз 
шароитига мос маҳаллий нав ва дурагайлари йўқ ва 
уруғчилиги илмий асосда тўғри йўлга қўйилмаган. 
Етиштирилаётган дурагайлар уруғи чет эллардан валюта 
ҳисобига олиб келинмоқда. 
Олиб борилган тадқиқотлар ва ҳаваскор сабзавоткорлар 
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон шароитида ҳам 
гулкарамдан юқори ҳосил олиш, шу экиннинг селекцияси 
ва уруғчилиги билан шуғулланиш учун имкониятлар кенг 
ҳисобланади.

Download 374.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling