Guruh magistranti Jumayeva Maxbuba
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu, Jumayeva Maxbuba
21-13-guruh magistranti Jumayeva Maxbuba Reja MAVZU: Kasbiy ma’naviyat fanining predmeti,maqsad va vazifalari 1 . Kasbiy ma’naviyat tushunchasining kelib chiqishi va uning shakllanishining asoslari. 2. Kasbiy ma’naviyat fanining predmeti va ob’yekti. 3. Kasbiy ma’naviyat fanining maqsadi, o‘quv, ilmiy, amaliy va tarbiyaviy vazifalari, funksiyalari Заголовок презентации 2 Касб этикаси - ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият ривожидаги ўрни, тараққиёт қонуниятларини ўрганувчи ва ҳақиқатлиги амалда исботланган билимлар мажмуидан иборат фан. Касб этикаси умумий этика назарияси, тарихий этика, норматив-қадриятлар этикаси, касб этикаси ва ахлоқий тарбия назарияси каби таркибий қисмлардан ташкил топган. Умумий этика назарияси аҳлоқнинг табиати, моҳияти, хусусияти, таркибий қисмлари, унинг жамият тараққиётида тутган ўрнини ўрганади. Тарихий этика ахлоқнинг келиб чиқишини, унинг тарихий тараққиёт қонунларини, ривожланиш босқичлари ва тамойилларини тадқиқ этади Заголовок презентации 3 “Этика” сўзи қадимий юнонча «этос» (etos) сўзидан келиб чиққан бўлиб, уй, биргаликдаги яшаш макони, инсонларнинг турар жойи маъноларини англатади. Кейинчалик бу сўзнинг маъноси одоб, ахлоқ яъни инсон муомаласи доираси ва характери ўртасидаги алоқаларни, инсоният сифатининг муҳим белгилари, фазилатлари маъносини билдира бошлаган. Рост годового дохода Этика – кишиларда одоб-ахлоқ муносабатларининг, тушунчаларнинг, қадриятларнинг, қонуниятларнинг вужудга келишини, уларнинг одамларни бошқаришдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганади, умумлаштиради. Этика қулдорлик даври фалсафа илмининг ажралмас бир қисми сифатида вужудга келган, қадимги дунё донишмандларидан бўлмиш Арасту (милоддан аввалги 384–322 йиллар) томонидан атама сифатида муомалага киритилган. У биринчи бўлиб ахлоқшуносликни руҳшунослик билан сиёсатшунослик оралиғидаги алоҳида фалсафий фан сифатида тақдим этган ва уни “Этика” деб номлаган. Арасту ўз даврида мавжуд фанларни таърифларкан, уларни учта гуруҳга ажратади: назарий фанларга фалсафа, математика, физикани; ижодий фанларга санъат, бадиий ҳунармандчиликни; амалий фанларга эса этика ва сиёсатни киритади. Шу тариқа Этика фалсафа доирасидан ажралиб чиқади ва мустақил фан сифатида шакллана бошлайди. Ҳозирги вақтда «Этика» ижтимоийфалсафий фанлар тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган фандир. «Этика» (ахлоқшунослик) – ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фандир. У бошқа ижтимоий фанлар сингари ўз қонунлари ва категорияларига эга бўлиб, улар орқали ўз хулосаларини баён қилади. «Ахлоқ» сўзи аслида арабча сўз бўлиб, хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия деган маъноларни англатади. Ҳозирги вақтда бу тушунча жамиятнинг ахлоқий ҳаётида юз берадиган барча жараёнларнинг мажмуини акс эттиради. Жамиятнинг ахлоқий ҳаёти деб кишиларнинг ижтимоий, сиёсий ва хуқуқий фаолиятида, оиласида ва кундалик турмушида юзага келадиган ўзига хос муносабатлари шаклига айтилади. Ахлоқ тушунчасини икки хил маънода кўриш мумкин: ахлоқ умумий тушунча сифатида этиканинг тадқиқот объектини англатса, якка тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хаттиҳаракатининг ўзига хос кўринишини англатади. Хусусан «одоб», «хулқ-атвор» маъноларида ҳам ишлатилади. Аслида «ахлоқ» ва «одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади. Ахлоқ тўғрисида Шарқ мутафаккирлари ва давлат арбоблари кўплаб қимматли фикрларни билдирганлар. Улардан Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” асарида, Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида, Кайковус “Қобуснома” асарида, Амур Темур “Тузуклар”ида, кўплаб асарларида давлат раҳбари, вазирлар, қозилар ахлоқи ҳақида ибратли сўзларни келтирган. Марказий Осиёда Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” асарида бу шаҳарга ҳоким бўладиган одам шу шаҳар аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан ўн икки хислат-фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур, деган эди Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling