Guruh: smmt-86 Bajardi


Пудрат бўйича бажариладиган ишлар


Download 1.29 Mb.
bet4/5
Sana09.04.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1346919
1   2   3   4   5
Bog'liq
Turaeva Baxtigul Pudrat shartnoma va ularning turlari

3. Пудрат бўйича бажариладиган ишлар
Пудрат шартномаси ишни бажариш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар туркумига кирганлиги сабабли унинг предмети моддий кўринишга эга бўлган ашёни яратиш ёки таъмирлашга қаратилади.
ФКнинг 632-моддасига асосан пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан бажарилади.
Агар буюртмачи берган материалдан фойдаланган ҳолда ишни бажариш шартномада назарда тутилган бўлса пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали фойдаланиши, иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириши шарт.
Пудратчи буюртмачи берган материални тегишли суратда қабул қилиб олаётганида ундаги камчиликларни аниқлаш мумкин бўлма­ганлигини исбот қила олмаса, у буюрмачи берган материалнинг камчиликлари туфайли ишнинг лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
Пудрат шартномасини бажариш муносабати билан буюртмачи берган материал, ускуна, қайта ишлашга (ишлов беришга) топширилган ашё ва пудратчи ихтиёрига ўтган бошқа мол-мулк сақланмаган­лиги учун пудратчи жавобгар бўлади.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачининг топшириғини бажариш усулларини пудратчи мустақил белгилайди.
Пудратчи ўзи берган материаллар ва ускуналарнинг сифати тегишли даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек учинчи шахслар ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги учун жавобгар бўлади.
Пудратчи бажарган иш пудрат шартномасининг шартларига, шартлар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли турдаги ишларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бажарилган иш натижаси буюртмачига топшириш пайтида шартномада кўрсатилган ёки одатда қўйиладиган талаблар билан белгиланган хусусиятларга эга бўлиши ва оқилона муддат давомида шартномада назарда тутилганидек фойдаланиш учун, агар у шартномада белгиланган бўлмаса, бундай турдаги ишнинг натижасидан одатдагидек фойдаланиш учун яроқли бўлиши керак.
Агар қонун ҳужжатларида пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишга қўйиладиган мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркор сифатида иш олиб бораётган пудратчи ишни бундай мажбурий талабларга амал қилган ҳолда бажариши шарт.
Пудратчи белгиланган мажбурий талабларга нисбатан сифат жиҳатидан бирмунча юқори талабларга жавоб берадиган ишни бажаришни пудрат шартномаси асосида ўз зиммасига олиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида пудратчи буюртмачига ишнинг сифатига кафолат бериши назарда тутилган бўлса, пудратчи бутун кафолат муддати давомида ФК 647-моддасининг биринчи қисми талабларига мос келадиган иш натижаларини буюртмачига топшириши шарт. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишлар натижасининг сифатига берилган кафолат ишнинг натижасини ташкил этувчи ҳамма нарсага тегишли бўлади.



Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling