Habeas korpus
Download 34.41 Kb.
|
BOZOZROV BEKTIMER 203
“HABEAS KORPUS” INSTITUTI VA UNING JINOYAT QONUNCHILIGIDA TUTGAN O’RNI 14
“Хабеас корпус” институти Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг туб мақсади фуқаролар шахсий эркинлиги кафолатлари ҳаққоний амалга оширилиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдир. Инсоннинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлигига бўлган муносабат, унинг ҳуқуқий ҳимояланганлигининг юқори даражаси — мамлакатда суд ҳокимияти шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш функциясини самарали амалга ошираётганлигида кўринади. Барчамизга маълум, “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши натижасида “Хабеас корпус” институти нормаларини миллий қонунчиликка янада изчил татбиқ этиш ҳамда қўллаш имкониятлари кенгайди. Қамоққа олиш шахснинг эркинлигини чегаралаш билан бевосита боғлиқ ва шу сабабдан мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 25 ва 44-моддаларига асосан айнан суд тартибида амалга оширилиши зарур. Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши жиноят содир этганликда айбланаётганларга судгача бўлган тергов босқичида мазкур эҳтиёт чорасини қўллашда суд ҳимояси ҳуқуқини таъминлайди. “Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши, яъни 2008 йилдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судга ўтказилиши принципиал қадам бўлди. Ушбу қарорнинг ўз вақтида ва пухта ўйлаб қабул қилингани бугунги кунда ҳаётда ўз исботини топмоқда. Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш масалалари жиноят ишлари юритувининг судга қадар босқичларида суд назоратини кенгайтиришни, хусусан, лавозимдан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш каби процессуал мажбурлов чораларини қўллашда татбиқ этилишини тақозо этди. 2012 йилнинг 18 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг айрим нормаларига, шу жумладан, 29 ва 31-бобларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, эндиликда лавозимдан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш каби процессуал мажбурлов чоралари фақат судьянинг санкцияси асосида қўллаш тартиби қонунан мустаҳкамланди. Суд ваколатидан жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқи чиқарилиб, судда ишни кўришда жиноят иши бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини прокурор зиммасига юклашни кўзда тутувчи нормалар жорий этилгани суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида суд назоратини кучайтиришга шароит яратди. “Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳаси янада кенгайтирилгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини амалга ошириш имконини берди. 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларига яна қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, жиноят процессуал қонунчилигига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг киритилгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини кафолатлашга хизмат қилади. Хулоса қилиб айтганда, мазкур нормалар суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мантиқий давоми сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини одил судлов йўли билан ҳимоя қилишнинг механизмларини янада такомиллаштириш, бу борада қонунчиликдаги айрим муаммоларни бартараф этишга, энг муҳими, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва модернизация қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Download 34.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling