Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил молиялаштириш” тизимининг таркиби ва амал қилиш
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2.1-расм. “Яшил молиялаштириш” тизимидаги ўзаро боғлиқлик 93
“Яшил молиялаштириш” тизимининг таркиби ва амал қилишхусусиятлари Жаҳон амалиёти кўрсатишича, “яшил иқтисодиёт”ни молиялаштиришга бўлган эхтиёжни қондириш имкониятлари мавжуд. Барча “яшил лойиҳалар” жиддий молиялаштиришни талаб этади. “Яшил лойиҳалар”ни анъанавий усуллар ёрдамида молиялаштиришда риск даражаси юқорилиги сабаб улар инвестиция нуқтаи назаридан жозибадор ҳисобланмайди. Молия, банк ва суғурта инвестициялари “яшил иқтсодиёт”га сарфланаётган хусусий инвестицияларнинг муҳим йўналишига айланмоқда. Микромолиялаштириш эса қишлоқ хўжалиги даражасида муҳим ўрин эгаллаши мумкин. У паст даромадли аҳолига ўз маблағларини ресурслар ва энергияни тежашга жорий қилиш ҳамда ушбу фаолиятнинг риск даражасини пасайтириш имконини беради. Молия соҳаси: инновацион молиявий маҳсулотларни яратиш; янги тармоқ ва технологияларни молиялаштириш; риск-менежментини қўллаш; углерод бозорларининг самарали фаолияти. "Яшил молиялаштириш": -"яшил технологиялар" ва компанияларни молиялаштириш; -"яшил инвестициялар" учун шароитлар яратиш; -узоқ муддатли стратегик лойиҳаларни режалаштираётганда атроф- муҳитга таъсир даражасини ҳисобга олиш; -углерод бозорларининг самарали фаолияти. Атроф-муҳит муҳофазаси: "яшил" технологиялар ва компаниялар ҳисобига табиий ресурслар муҳофазасини таъминлаш; қонун доирасида атроф- муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш; актив фаолият олиб борувчи углерод бозорлари. 4.2.1-расм. “Яшил молиялаштириш” тизимидаги ўзаро боғлиқлик9392 Low Carbon Green Growth Roadmap for Asia and the Pacific http://www.unescap.org/resources/low-carbon- green-growth-roadmap-asia-and-pacific. 93 Jin Noh Hee, Financial Strategy to Accelerate Innovation for Green Growth (2010). “Яшил молиялаштириш” иқтисодий ўсиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва молия институтларини ўзаро боғловчи элемент сифатида “яшил қтисодиёт” концепциясининг марказида туради. Бу борада “яшил молиялаштириш” “яшил иқтисодиёт”га ўтиш имконини берувчи реал молиявий дастакдир (4.2.1-расм). “Яшил молиялаштириш” манбаларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: давлат бюджети маблағлари; халқаро молия ташкилотлари маблағлари; хусусий сектор маблағлари (ички ва ташқи). Молиянинг турли йўналишлари “яшил молиялаштириш” таркибига киради ва уларни қуйидаги йирик уч гуруҳга бирлаштириш мумкин: Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling