Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Халқаро яшил молиялаштириш бозорининг етакчи сегментлари сифатида банкларнинг яшил кредитлари, “иқлим” ва “яшил облигациялар”ини келтириш мумкин (4.4.2-расм). “Яшил облигациялар” эмиссиясининг географик таркибида етакчилик АҚШ, Хитой ва Францияга тегишли бўлиб, улар ҳиссасига жами эмиссиянинг 44,0% тўғри келди. Жумладан, 2019 йилда АҚШда 51,3 млрд. долл., Хитойда 31,3 млрд. долл. ва Францияда 30,1 млрд. доллар миқдорида “яшил облигациялар” бозорга чиқарилган. Европа Иттифоқи, АҚШ ва Хитой ҳиссасига глобал яшил облигациялар чиқариш ҳажмининг 73,5%и тўғри келган (4.4.3-расм). Германия иқтисодиёти ҳажми жиҳатдан Европадаги энг йирик иқтисодиёт ҳисобланишига қарамасдан “яшил облигациялар” бозорида тўртинчи ўринни эгаллайди. Германияда чиқарилган жами “яшил облигациялар” қиймати 33,6 млрд. долларга тенг ва 2018 йилда қиймати 7,7 млрд. долларлик облигациялар муомалага чиқарилган. “Яшил облигациялар” савдосидан тушган тушумларнинг 70%и энергетика соҳасига йўналтирилган109. “Яшил облигациялар”ни эмитентлар бўйича таҳлил этадиган бўлсак, 2019 йилда муамолага чиқарилган жами облигацияларнинг 23,0%и (59,3 млрд долл., 2018 йилда 29,5 млрд долл. ёки 23%) номолиявий корпорациялар, 21,3%и (55 млрд. долл., 2018 йилда 49,7 млрд. долл.) молиявий корпорациялар, 15,0%и давлат ташкилотлари, 12,3%и эса таъминланган облигациялар ҳиссасига тўғри келди (4.4.4-расм). “Яшил облигациялар”дан тушган маблағларнинг аксарият қисми энергетика (31,5%), қурилиш (29,3%), транспорт (20,2%) тармоқларида “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш учун йўналтирилган (4.4.5-расм). 107 Хмыз О.В. Международный опыт выпуска «зеленых» облигаций //Экономика. Налоги. Право, №5, 2019. С. 139. 108 https://www.climatebonds.net/files/reports/2019_annual_highlights-final.pdf 109 https://www.cleanenergywire.org/factsheets/green-and-sustainable-finance-germany |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling