Хажибакиев шухрат хужаёрович


МДҲ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишлари


Download 4.29 Mb.
bet135/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

МДҲ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишлари


      1. Россия



МДҲ. МДҲ мамлакатлари “яшил иқтисодиёт”га ўтиш масаласини жаҳон тенденциясига ҳамоҳанг ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда. Ушбу мамлакатларда иқтисодиётни “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида ривожлантиришда умумий ва ўзига хос хусусиятлар ҳам мавжуд. Бунда дунё ҳамжамиятининг таркибий қисми сифатида глобал молиявий инқироз шароитидан иқтисодиётнинг энергия сиғимкорлиги драражасини пасайтириш, иқтисодиётни янги технологиялар асосида модернизациялаш орқали чиқиб кетиш, Минг йиллик ривожланиш мақсадлари, Барқарор ривожланиш мақсадлари, Париж битими кўрсаткичларига эришиш каби умумий хусусиятларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
МДҲ мамлакатларининг аксарияти иқтисодиётнинг энергия сиғимкорлиги ва СО2 газини атмосферага чиқариш интенсивлиги кўрсаткичлари бўйича дунё рейтингида биринчи ўнталикдан жой олган (9.3.1.1-жадвал).
9.3.1.1-жавдал

Дунё мамлакатларида энергия сиғимкорлиги ва атмосферага иссиқхона газларини чиқариш, 2019 й.275


Мамлакат

Энергия сиғимкорлиги*



Мамлакат



С02
интенсивлиги, С02/долл.**

Украина

0,232

ЖАР

0,594

Россия

0,210

Қозоғистон

0,527

Венесуэла

0,205

Тайвань

0,483

Тайвань

0,189

Россия

0,473

ЖАР

0,180

Украина

0,462

Эрон

0,179

Венесуэла

0,459

Қозоғистон

0,176

Эрон

0,443

Канада

0,171

Хитой

0,379

Ўзбекистон

0,152

Ўзбекистон

0,372

Нигерия

0,148

Канада

0,330

*Энергия сиғимкорлик кўрсаткичи бирламчи энергия истеъмолининг доимий нархларда ва валютанинг харид қобилияти паритети бўйича ҳисобланган ЯИМ миқдорига нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсаткич бир бирлик ЯИМ ишлаб чиқариш учун зарур энергия миқдорини аниқлаш имконини беради.
**Улгерод сиғимкорлиги кўрсаткичи иссиқхона газлари эмиссиясининг ЯИМга нисбати сифатида аниқланади.
275 https://yearbook.enerdata.net/total-energy/world-energy-intensity-gdp-data.html маълумотлари асосида тузилган.
МДҲ мамлакатларининг барчаси “Барқарор ривожланиш миллий дастурлари”га эга ва Париж битимини ратификация қилишган. Шунингдек, МДҲнинг аксарият мамлакатларида (Қозоғистон, Беларус, Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина) “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари қабул қилинган. Ушбу дастурларнинг айримларида иқтисодий рецессия шароитида ресурс ва энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш орқали иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, баъзиларида экологик муаммоларни ҳал этиш, бошқаларида эса энергетика соҳасини модернизациялашга устуворлик берилмоқда. Ривожланган мамлакатлардан фарқли равишда МДҲ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт” асосида барқарор ривожланишни таъминлашнинг иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда жараёни ҳали бошланғич босқичида турибди.
Россия. Россиянинг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш истиқболларини аксарият мутахассислар пессимистик руҳда баҳолашади. Уларнинг фикрича, мамлакатда деярли тугамайдиган қазилма бойликлар, жумладан, нефть ва табиий газ заҳираларининг мавжудлиги экологик хавфсиз муқобил энергия билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатларни ривожлантириш зарурлиги тўғрисидаги аргументларни қадрсиз қилиб қўяди. Шунга қарамасдан Россиянинг “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги халқаро келишувларга боғлиқлиги амалдаги иқтисодий тизимнинг экологик вазиятга таъсирини баҳолаш бўйича талаб этиладиган минимал чораларни амалга оширишини тақозо этади.
Европа XXI асрнинг ўрталарига бориб иссиқхона газлари эмиссиясини тўхтатишга ҳаракат қилаётган бир пайтда Россия кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 2035 йилга қадар 485-685 млн. тоннагача ошириш, янги шахталар ва кўмирни қайта ишлаш бўйича технологик ишланмаларга 2,5-3,5 трлн. рубль сарфлашни режалаштирмоқда. Немис тадқиқотчиси Ральф Фюкс фикрича, Россия иқтисодиётининг хом-ашёга йўналтирилганлигида жиддий муаммо мавжуд: “Россиянинг қазиб чиқариладиган ёқилғидан воз кечиши жуда қийин. Бу эса Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий алоқаларга раҳна солиши мумкин. Жумладан, ҳозирда Германия углеводородларнинг йирик импортёрига айланди. Германия замонавий ёқилғи турларига ўтадиган бўлса, бу соҳада муқаррар зиддиятлар юзага келади. Германиянинг режалари туфайли Россиянинг газ ва нефть экспорти бўйича имкониятларига зарар етади. Россия иқтисодий ривожланиш моделининг келажаги қандай? Бу Россия учун яқин 20-30 йилдаги жиддий синов бўлади”276.
Россияда анъанавий энергересурсларнинг катта қисми хорижга экспорт қилинади ва иқтисодиётнинг фойда нормаси юқори тармоқларидан ҳисобланади. Россия молия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2019 йилда консолидациялашган бюджет даромадларининг 39,3%и нефть-газ мажмуаси ҳисобидан шаклланган 277 . Бу ҳол мамлакатда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнидаги салбий омиллардан бири ҳисобланади.


276 https://www.ru-eu.org/news/69783/
277 https://www.minfin.ru/ru/statistics
Айрим тадқиқотчилар Россиянинг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш давлат сиёсатининг асослари барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича халқаро мажбуриятлар, хусусан Монреал ва Киото протоколларига мувофиқ шаклланган. Ушбу сиёсат табиий ресурслар ва умуман табиий бойликнинг қадр-қимматини янада оширди, деб ҳисоблашади278.
Россияда экология соҳасига оид қонунчиликни фаол ривожлантиришни “яшил ўсиш”ни таъминлашга қўйилган биринчи қадам, деб баҳолаш мумкин. Россия 2019 йилда Париж битимини тўлиқ ратификация қилди. Мамлакатда иссиқхона газлари эмиссиясини 2030 йилда 1990 йилга нисбатан ўрмонларнинг мазкур газларни ютиб юбориш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 70-75%гача қисқартириш режаси қабул қилинди279. Шунга қарамасдан Россия бизнес жамоатчилиги Париж келишувини амалиётга жорий қилиш иқтисодий ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашади.
Россияда 2050 йилгача даврда паст углеродли иқтисодиётга ўтишнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилган. Стратегия қуйидаги устувор йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • иссиқхона газлари эмиссиясини миллий даражада тартибга солиш ва Париж битимида назарда тутилган механизм билан мувофиқлаштириш;

  • иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини мониторинг қилишнинг миллий тизимини ривожлантириш ва прогнозлаштириш;

  • иқтисодиёт тармоқлари, инфратузилма, уй-жой, саноат бинолари ва иншоотларининг энергия самарадорлигини ошириш;

  • ўрмонлар, тупроқ ва бошқа табиий иссиқхона газларини ютувчиларни сақлаш ва кўпайтириш;

  • иссиқхона газларини чиқариш даражаси паст технологиялар соҳасида тадқиқот ишларини олиб бориш.




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling