Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш мақсадида хусусий инвесторларни қўллаб-қувватлаш дастаклари ва усуллари97
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
4.3.2-жадвал
“Яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш мақсадида хусусий инвесторларни қўллаб-қувватлаш дастаклари ва усуллари97
“Яшил лойиҳалар”ни инвестициялашда солиқ имтиёзларини жорий этиш эмитентлар ва инвесторлар учун иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан жозибадор ҳисобланади. Амалиётда эмитентлар ва инвесторлар учун қўлланиладиган солиқ имтиёзларининг қуйидаги турлари мавжуд: солиққа тортиладиган кредитли облигациялар. Облигацияларнинг ушбу тури инвесторлар фоиз тўловлари ўрнига солиққа тортиладиган кредит олишларини, шу сабабдан эмитентлар облигациялар бўйича фоиз тўламасликларини билдиради. бевосита субсидияланадиган облигациялар. Эмитентлар ўз соф фоиз тўловларини субсидиялаш учун ҳукуматдан пулли чегирмалар олишади. 96 Establishing China’s Green Financial System: Report of The Green Finance Task Force. People’s Bank of China (PBC). United Nations Environment Programme (UNEP). 2015. URL: https://www.unepfi.org/news/establishing-chinas-greenfinancial- system-report-of-the-green-finance-task-force 97 Седаш Т.Н., Тютюкина Е.Б., Лобанов И.Н. Направления и инструменты финансирования «зеленых» проектов в концепции устойчивого развития экономики. //Экономика. Налоги. Право, №5, 2019. С. 56. солиққа тортилмайдиган облигациялар. Инвесторлар “яшил облигациялар”дан олинадиган фоизлардан даромад солиғи тўлашмайди. Мисол учун, Бразилияда шамол энергияси бўйича лойиҳаларни молиялаштириш солиқлардан озод қилинган. давлат томонидан талабни рағбатлантириш орқали “яшил облигациялар” бозорини ривожлантириш; давлат ижтимоий жамғармаларида “яшил лойиҳалар”га инвестиция сарфлашга квота ажратиш. Давлат пенсия ва ижтимоий таъминот жамғармалари маблағларининг муайян қисмини қайд этиб қўйилган даромадга эга “яшил облигациялар”га йўналтиришга рухсат беради. банклар томонидан “яшил лойиҳалар”ни инвестициялашга маблағлар ажратишни квоталаш. Суверен жамғармалар 98 “яшил лойҳалар”ни инвестициялашни молиялаштиришнинг истиқболли манбаларидан бирига айланиши мумкин. UNEP мутахассислари фикрича, “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш ва инвестициялашни рағбатлантириш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда суверен жамғармаларнинг потенциал имкониятлари юқори бўлса- да, улар ҳали кам ўрганилган” 99 . Жумладан, 2015-2017 йилларда суверен жамғармалар томонидан амалга оширилган “яшил молиялаштириш” миқдори 11 млрд. долларни ташкил этган. Ушу “яшил инвестициялар”га йўналтирилган маблағлар жаҳон эҳтиёжига нисбатан жуда кам бўлиб, суверен жамғармалар жами активларининг бор-йўғи 0,2 фоизини ташкил этади (4.3.1-расм).
4.3.1-расм. 2015-2017 йилларда суверен жамғармалар томонидан амалга оширилган “яшил инвестициялар” миқдори, млрд. долл.100.98 Суверен жамғарма, миллий фаровонлик жамғармаси (инг. Sovereign wealth fund) — молиявий активлари акциялар, облигациялар, мол-мулк, қимматбаҳо металлар ва бошқа молиявий дастаклардан иборат давлат инвестиция жамғармаси. 99 Financing Sustainable Development: The Role of Sovereign Wealth Funds for Green Investment. Geneva, UNEP, 2017. p. 4. 100 Ўша манба. p. 48. Норвегия, Янги Зеландия, Ирландия, Австралия, Франция каби мамлакатларда табиатни муҳофаза қилишни ҳисобга олувчи миллий инвестиция стратегиялари ишлаб чиқилган. Аммо суверен жамғармалар стратегиясида асосий эътибор “яшил лойиҳалар”ни бевосита молиялаштиришга эмас, балки иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартмаётган лойиҳалардан чиқиб кетиш шаклида амалга оширилмоқда. UNEP тадқиқотлари кўрсатишича, суверен жамғармаларнинг “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш жараёнида фаол иштирок этмаётганликларининг қатор сабаблари мажуд: суверен инвестиция жамғармалари уставида кўрсатилган вазифалар – миллий бойликни сақлаш ва кўпайтириш. Капитал қўйилмаларнинг миқдори ва сарфлаш йўналишлари тўғрисида қарорлар қабул қилишда атроф-муҳит муҳофазаси муаммолари номолиявий, яъни иккинчи даражали омиллар сифатида қаралади; “яшил лойиҳалар”нинг самарадорлиги борасидаги шубҳалар. Айрим “яшил” кўрсаткичлар динамикасининг беқарорлиги ва нефть-газ активларидан чиқиб кетиш ҳолатида жорий даромадларни йўқотиб қўйиш мумкинлиги; барқарор ривожланиш лойиҳаларининг давлат томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаётганлиги ва миллий иқтисодиётда “яшил лойиҳалар”га талабнинг юқори эмаслиги; мавжуд активлар портфелида “углерод компоненти”нинг миқдорини аниқлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар. Иқтисодий адабиётда айрим тадқиқотчилар “яшил лойиҳалар”ни молиялаштиришда суверен жамғармаларнинг хусусий инвесторларга нисбатан капитал базасининг жуда катталиги, узоқ муддатли режалаштириш имкониятлари, кредитлардан фойдаланиш эҳтиёжининг йўқлиги каби рақобат афзалликлари мавжуд, деб ҳисоблашади101. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling