Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш билан бирга, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш асосий вазифалардан бири бўлди. Банкларнинг жалб қилинган депозитлари 2007 йилда 1 284,7 млрд. сўмга ёки 50,5 фоизга ошиб, 2008 йил 1 январь ҳолатига 3 829,2 млрд. сўмни ташкил қилди. - Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш билан бирга, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш асосий вазифалардан бири бўлди. Банкларнинг жалб қилинган депозитлари 2007 йилда 1 284,7 млрд. сўмга ёки 50,5 фоизга ошиб, 2008 йил 1 январь ҳолатига 3 829,2 млрд. сўмни ташкил қилди.
- Бунда, аҳолининг банклардаги омонатлари қолдиғи 46,6 фоизга ўсиб, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 994,6 млрд. сўмга етди ҳамда унинг таркибида муддатли ва жамғарма депозитларнинг улуши 85,1 фоизни ташкил қилди.
Хулоса ва таклифлар. - Хулоса ва таклифлар.
- Ўзбекистон Республикасида Халқаро тўлов тизимига киришиш масаласи хал қилинган ва ҳозирги кунда юздан ортиқ мамлакатлар билан халқаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
- Халқаро ҳисоб-китодларни амалга ошириш асоси бўлган экспорт ва импорт операциялар миқдори юқори. Республикамиз пахта хом ашёсини экспорт қилиш бўйича дунёда 6-ўринда, ипак толаси бўйича эса 2-ўринда туради. Дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари билан экспорт, импорт операцичлари амалга оширилади.
- Республикамиз тижорат банкларинда электрон тўлов тизимларини жаҳон андозаларига мос келиши ва республикамиз банк тизимини халқаро тўлов тизими билан алоқадорлиги, ҳисоб-китоб шаклларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Ҳозирги кунда ТИФ Миллий банк, АТ Асака, ва шу каби республикамиз етакчи банклари айрим кичик банклар учун ҳам корреспондент бакн вазифасини бажармоқда.
- Республикамиз тижорат банклари кадрлар сиёсатини такомилаштириши, халқаро ҳисоб-китобларда дунёнинг етакчи банк ходимлари билан яккама-якка тураоладиган кадрларни тайёрлаш дунёнинг етакчи банкларида ва кредит ташкилотларида халқаро стандартлар асосида молиявий билим кўникмаларини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.
- Таклиф сифатида банк ходимлари малакасини ошириш учун ривожлнаган мамлакатлар банклари билан кадрлар тайёрлаш ва малакасимни ошириш бўйича шартномаларни кўпайтириш зарур деб ҳисоблайман.
- Хулоса қилиб айтганда ҳозирги кунда Республикамизда халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд ва бу имкониятлардан фойдаланиш учун юқоридаги таклифларни амалга ошириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |