Халқ депутатлари Самарқанд вилоят


XALQ DEPUTATLARI SAMARQAND TUMANI KENGASHINING


Download 486.5 Kb.
bet2/8
Sana11.05.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1454714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
00.Китобча 52-сессия

XALQ DEPUTATLARI SAMARQAND TUMANI KENGASHINING
Q A R O R I






____________-son ___-__________ 20____-yil

Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий судлар томонидан


туманда 2021 йилнинг тўртинчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича бажарилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида


Кун тартибидаги масала юзасидан туманда 2021 йилнинг тўртинчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича ахборотларни инобатга олиб, туман Кенгаши Регламентининг 19-моддасига биноан ҳамда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик иккинчичи сессияси


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий судлар раислари Н.Раджабов, Ж.Хамроев, Ў.Мурадовларнинг "Туманда 2021 йилнинг тўртинчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича бажарилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида"ги ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш ҳамда туманда жиноий, иқтисодий ва фуқаролик йўналишдаги муҳим вазифаларни белгилашда судларга:
суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принсипига оғишмай амал қилинишини таъминлаш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган чораларни кўриш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш;
тегишли ахборотни ўз вақтида жамоатчиликка етказиш орқали фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали тизимли камчилик ва қонун бузилишларни аниқлаш ва бартараф этиш, иш фаолиятига илғор илмий-техника воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
процессуал ҳаракатларни амалга оширишда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, жиноий жазоларни либераллаштириш белгилансин.
3. Самарқанд тумани “Гулобод тонги” газетаси (Н.Каримов)га суд органлари томонидан одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (М.Набиев) зиммасига юклатилсин.



Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling