Халқ таълим вазирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   43
Bog'liq
2.2-модул

Педагогик креативлик (лот. “creatio” – “яратиш”) – педагогнинг 
анъанавий педагогик фикрлашдан фарқли равишда таълим ва тарбия жараёнини 
самарадорлиги таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни яратиш, 
шунингдек, мавжуд педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган 
тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти
Педагогик лойиҳалаш маданияти – педагог томонидан ўзининг ички 
имкониятлари билан талаб, хоҳиш-истакларни ўзаро уйғунлаштира олган ҳолда 
мақсад, вазифаларни тўғри белгилай олиш, педагогик жараённи босқичлар 
бўйича режалаштириш, режани амалга оширишда зарур воситаларни танлаб 
билиш малакаси эгаликни тавсифловчи сифат
Педагогик маданиятга эгаликни ифодаловчи сифатлар – ўқитувчида 
касбий хулқ-атвор, одоб, муомала ва хатти-ҳаракат кўникма, малакалар 
мавжудлигини ифодаловчи сифатлар
Педагогик маданиятнинг таркибий элементлари – ўқитувчининг 
мутахассис сифатида касбий маданияти сифатларини ҳосил қилувчи таркибий 
элемент (унсур)лар (педагогик лойиҳалаш маданияти; касбий билимларни 
пухта ўзлаштириш маданияти; педагогик дунёқараш; фикрлаш маданияти; ҳис 
этиш маданияти; баҳолаш маданияти; мулоқот маданияти; ташкилотчилик 
қобилияти)
Педагогик маданият – 1) педагогнинг шахс ва мутахассис сифатида 
муайян хулқ-атвор, одоб, муомала ва хатти-ҳаракат кўникма, малакаларини 
ўзлаштириш даражаси; 2) педагогнинг касбий вазифаларни ҳал қилиш усул ва 
воситаларини ўзлаштирганлик, педагогик билимдонлик, такт, техника ва 
маданиятни намоён қила олишнинг юқори даражаси


78 
Педагогик мажбурият – жамият томонидан ўқитувчи шахсига, у 
томонидан бир қатор педагогик мажбуриятларнинг бажарилишига нисбатан 
қўйиладиган талаб ва ахлоқий йўл-қўрий, кўрсатмалар мажмуаси
Педагогик маҳоратнинг муҳим таркибий қисмлари – ўқитувчиларда 
намоён бўладиган касбий маҳорат асосини ташкил этувчи элемент (унсур)лар 
(педагогик одоб, педагогик билимдонлик, педагогик қобилият, педагогик 
мулоқот маданияти, педагогик релаксация, коммуникатив таъсир кўрсатиш 
қобилияти, педагогик такт (назокат), педагогик техника, нутқ техникаси, 
педагогик ижодкорлик, педагогик тажриба, педагогик маданият)

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling