Халқ таълими вазирлиги


Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси


Download 1.11 Mb.
bet5/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга интилиш, ҳаёт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва ҳаётий тажрибасини мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз ҳатти-ҳаракатини адекват баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларни эгаллашни назарда тутади.

  • Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиши, унга риоя қилиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатларда муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатини назарда тутади.

  • Миллий ва умуммаданий компетенция ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлишни, бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий меъёрларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш лаёқатини назарда тутади.

  • Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда турли формула, модель, чизма ва диаграммаларни ўқий олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш кўникмаларини назарда тутади. Мазкур компетенциялар умумтаълим фанлари орқали ўқувчиларда шакллантирилади.

    Шунингдек, ҳар бир умумтаълим ўқув фанининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам шакллантирилади.


    1-синф


    Қоғоз ва картон билан ишлаш (14 соат)
    1-мавзу: Меҳнат (технология) дарсларида хавфсиз меҳнат усуллари ва ўқув қуроллари (1соат). (қайчи, елим, қоғоз билан ишлашда хавфсиз меҳнат усуллар, қалам, қайчи, ўчирғич, чизғич, рангли ва оддий қоғозлар).
    2-мавзу: Қоғоз ва унинг турлари. Қоғозни буклаш усулллари. (1соат) (қоғозни буклашнинг оддий усулларидан фойдаланиб, кема, қайиқ ва х.к.ўйинчоқлар ясаш)
    3-мавзу: Симметрик қирқиш ва аппликация усулида ясаш. (1соат) (симметрик қирқиш усулларини кўрсатиш, аппеликация усулида мева, сабзавотлар шаклини)
    4-мавзу: Kвадрат шаклидаги қоғозни буклаш усулидан фойдаланиб, ҳайвонлар ясаш (1соат). (қоғозни буклаш усулидан фойдаланиб, кучук ва мушукчани ясаш босқичларини кўрсатиш ва ҳ.к.)

    Download 1.11 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling