Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet6/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: меҳнат (технология) дарсларида хавфсиз меҳнат усуллари ва ўқув қуролларини билиш, қоғоз турлари, қоғозни симметрик қирқиш ва аппликация усулида ишлай олиш, квадрат шаклидаги қоғозни буклаш усулидан фойдалана олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлай олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш.
5-мавзу: Турли байрамлар учун ниқоблар тайёрлаш. (1соат) (тулки, айиқ ва ҳ.к ниқобларни картон қоғозга чизиш, қирқиш, қош, кўзи, тумшуғини қаламда чизиш ва бўяш йўллари босқичма-босқич кўрсатилади)
6-мавзу: Қоғоздан буклаш усулида турли ўйинчоқлар ясаш. (1соат) (қайиқча, самолёт, пароход ва х. к қоғозни оддий буклаш усули орқали ясаш босқичларини кўрсатиш).
7-мавзу: Майдаланган рангли қоғозлардан мозаика усулида мевалар шаклини ясаш. (1соат) (мева расмини шаблон асосида қоғозга тушириш, майдаланган рангли қоғозлардан мева шаклини ранглар бўйича ёпиштириш босқичларини кўрсатилади)
8-мавзу: Қоғозни буклаш усулда гул ясаш. (1соат) (қоғозни оддий буклаш усулида лола, мойчечак ва х.к гулларни ясаш босқичларини кўрсатиш).
9-мавзу: Қоғоздан гулли саватча ясаш. (1соат) (қоғозни оддий буклаш усулида гулли саватча ясаш босқичларини кўрсатиш)
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: турли байрамлар учун ниқоблар тайёрлай олиш, қоғоздан буклаш усулида турли ўйинчоқлар ясай олиш, майдаланган рангли қоғозлардан мозаика усулида мевалар шаклини ясай олиш, қоғозни буклаш усулда гул ясай олиш, қоғоздан гулли саватча ясай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлай олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш.
10-мавзу: 8-март байрамига совға тайёрлаш. (1соат) (картон, рангли қоғозлардан байрам табрикномасини ясаш босқичларини кўрсатиш)
11-мавзу: Аппликация ҳақида тушунча бериш. Наврўз байрамига табрикнома тайёрлаш. (1соат) (аппликация ҳақида тушунча бериш, аппликация усулидан фойдаланиб, картон, рангли қоғозлардан байрам табрикномасини ясаш босқичларини кўрсатиш)
12-мавзу: Қурувчилик касби. Қоғоздан буклаш усулидан фойдаланиб, уйча ясаш. (1соат) (қурувчилик касби ҳақида қисқа маълумот. Қоғоздан буклаш усулидан фойдаланиб, уйча ясаш босқичларини кўрсатиш).
13-мавзу: Қоғоздан буклаш усулидан фойдаланиб, ҳайвонлар, қушлар, буюмлар шаклларини ясаш. (1соат)
14-мавзу: Қоғозлардан геометрик шакллар асосида ҳар хил ҳайвонлар шаклини ясаш. (1соат) (қоғозлардан геометрик шаклларни қирқиш босқичларини кўрсатиш, геометрик шакллар асосида ҳар хил ҳайвонлар шаклини ясаш босқичларини кўрсатиш)

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling