Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet75/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мулоқотда ўзидан катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсата олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, топшириқларни бажаришда медиа-маданиятга риоя қилиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахсий гигиена ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш; ҳалол ва тўғри сўз бўлиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз қизиқиши ва қобилиятига таянган ҳолда касб турлари билан танишиш; мамлакатда бўлаётган бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссасини қўшиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: дўстлик ва тотувликни қадрлаш тушунчаларини билиш; санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ҳисоб-китобларга асосланиб шахсий, режасини туза олиш ва ҳисоб-китоб билан иш юритиш.


ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ИШЛАРИ (12 соат)
47-мавзу: Уй-рўзғор иситгич асбобларининг тузилиши. Электр иситгич асбобларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари (1соат).
48-мавзу: Иссиқлик релесининг тузилиши ва ишлаш принципи. Ясама иссиқлик релесини конструкциялаш (1соат).
49-мавзу: Хонадон (ошхона, зал) электр тармоғини монтаж қилиш (1соат).
50-мавзу: Икки қутбли вилключател билан битта, иккита, учта лампани улаш (1соат).
51-мавзу: Электромагнитлар ва уларнинг қўлланиши. электро магнитнинг тузилиши ва ишлаши билан танишиш (1соат).
52-мавзу: Электромагнитдан фойдаланиб, комплекс буюм деталларини конуструкцияларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш (1соат).
Амалий машғулот: Ясама иссиқлик релесини конструкциялаш. Хонадон (ошхона, зал) электр тармоғини монтаж қилиш схемасини ишлаб чиқиш. Икки қутбли виключател билан битта, иккита, учта лампани улаш. Электромагнитдан фойдаланиб комплекс буюм деталларини конуструкцияларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: моделларни қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш ясама иссиқлик релесини конструкциялай олиш, хонадон (ошхона, зал) электр тармоғини монтаж қилиш схемасини ишлаб чиқа олиш, икки қутбли виключател билан битта, иккита, учта лампани улай олиш, электромагнитдан фойдаланиб комплекс буюм деталларини конуструкцияларини ишлаб чиқа олиш ва тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш:мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
53-мавзу: Электр қўнғироқнинг тузилиши ва ишлаш принципи (1соат).
Назорат иши № 7 (1соат)
54-мавзу: Электротехник доскага электр конструктор деталларидан фойдаланиб, электр қўнғироқни йиғиш (1соат).
55-мавзу: Электромагнетреле. Коллекторлик электродвигателларнинг тузилиши (1соат).
56-57-мавзу: Электродвигателдан фойдаланиб, электромобил ясаш (2соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling